09 July 2011
13:07 -
Туркман диктаторининг масхарабозлиги: Аввал снарядларни мушак деди, сўнгра мухолифатни сайловга чақирди
Туркман ҳуқуқ ҳимоячиларининг “Туркманистон хроникаси” сайти ўтган кундан бери Ашхобод яқинидаги Абадан шаҳарчасида снарядлар омборхонасида портлашлар бўлаётгани ҳақида аниқ фактларга асосланмаган хабарлар тарқатмоқда. Турли хабарларга кўра, ўша портлашларда 200 га яқин одам ҳалок бўлган, шаҳар ёниб битган.
Мамлакат расмийлари эса у ерда мушаклар омбори портлагани, ҳеч қандай талафот бўлмаганини айтиш билан чекланмоқдалар.
Аммо бу гапларнинг орқасида қандайдир ҳақиқат борлигини кўрсатувчи бошқа бир хабар кеча пайдо бўлди. Яна ўша “Туркманистон хроникаси” сайти France Press агентлигига асосланиб билдиришича, мамлакат диктатори Қурбонгули Бердимуҳамедов Вазирлар маҳкамасининг Абадандаги воқеалар бўйича ўтказилган кенгайтирилган мажлисида мухолифатни президентлик сайловида иштирок этишга чақирибди.
Агар шундай чақириқ ростдан ҳам бўлган бўлса, бу диктаторнинг ҳақиқий истагини эмас, Абаданда жиддий талафот бўлганининг кўрсатгичидир, холос.
Маълумки, Ўзбекистонда “Бирлик”нинг портлаб ўртага чиқишидан ваҳимага тушган Ўзбекистон диктатори Ислом Карим мухолифат иичидан Салой Мадамин исмли хоини топиб ва 53-54 номерли иккита квартира эвазига сотиб олиб, унинг тимсолида гўёки конструктив мухолифат билан мулоқот бошлаган, у хоинни қўғирчоқ номзод сифатида президент сайловида ҳам иштирок эттирганди.
Табиий, хоинлар ҳамма ерда бор. Кўрамиз, Қурбонгули Бердимуҳамедов қандай хоинни қанча квартира эвазига топади.