09 July 2011
07:38 -
“Сунан Термизий”нинг хавфсиз китоб эканига ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов кафолат берган
Ислом оламидаги йирик асарлардан бири, буюк муҳаддис Имом ат-Термизий томонидан тўпланган ҳадислар мажмуаси - “Сунан Термизий”нинг қайта нашрига кўпдан бери рухсат берилмай келаётганди. Ноширлар бу масалада Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидовга мурожаат қилишибди. У Президентнинг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувчилик масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси Музаффар Ахмедовга қўнғироқ қилиб, китобнинг хавфсизлигига кафолат бергач, нашрга рухсат берилибди.
Сўнгги йилларда илк марта савоб ишга қўл урган Акмал Саидов “Сунан Термизий”га сўзбоши ёзган ва унинг нашрга тайёрланишида фаол иштирок этган экан, дейди мухбиримиз.
Сўнгги йилларда илк марта савоб ишга қўл урган Акмал Саидов “Сунан Термизий”га сўзбоши ёзган ва унинг нашрга тайёрланишида фаол иштирок этган экан, дейди мухбиримиз.