09 July 2011
06:08 -
Собиқ ҳоким Тўлагановдан яна миллардлар шилишмоқчи, шекилли...
Мазкур ҳафтанинг тўрт кечасини Тошкент вилояти ИИБнинг тергов изоляторида ўтказган пойтахтнинг собиқ ҳокими Козим Тўлагановга нисбатан янгидан жиноят иши қўзғатилибди. У Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлиб ишлаган даврида қатор талон-тарожликларга йўл қўйгани, давлат манфаатларига каттагина зарар етказгани, халқдан мўмайгина пул шилганини қайтадан эслаб қолишибди.
Дастлаб жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан узоқ йиллик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган Тўлаганов бир неча миллиард сўмни Тошкент шаҳар Ипотека банкидаги махсус ҳисоб рақамига тўлаб бўлган эди. Афтидан, унга яна миллардлар тўлатишмоқчи.
Тошкент вилояти ИИБ хизматчиларининг айтишича, собиқ ҳоким сезиларли даражада озиб кетган, дейди мухбиримиз.