09 July 2011
04:19 -
Алишер Азизхўжаев саратон хасталигига чалингани ва Абдулла Ориповнинг севингани
Ўзбекистон Президенти саройи ҳамда ҳукуматида юқори лавозимларда хизмат қилган, сўнгги марта Президентнинг матбуот котиби лавозимидан истъфога чиққан Алишер Азизхўжаев даволаниш учун Германияга кетибди. У саратон хасталигига чалинган бўлиб, ҳаёти учун бу хавфли дарднинг шифоси мамлакатимизда топилмагани айтилмоқда.
Ёзувчилар уюшмасида Азизхўжаевни қарғаб, уни шу ҳолга келтиргани билан мақтанган Ўзбекситон Қаҳрамони, кўпчилик ёзувчилар каби ифлос табиатли киши бўлмиш Абдулла Орипов энди у ҳастага умр бўйи йиққан хазинаси ҳам ёрдам беролмаслигини таъкидлаб юрибди.
Абдулла Орипов ўзининг саройдан қувилиши, Президентнинг эътиборидан қолиши сабабини Азизхўжаев билан ўзаро зиддиятлари туфайли деб биларкан, дейди мухбиримиз. Аммо, шундай бўлган бўлса ҳам, ҳаста устидан мағзава сочиб юриш Қаҳрамоннинг иши эмас. Биз бу воқеани хабар қилишимизнинг мақсади ҳам бошқаларга иборат бўлишини истаганимздир.