09 July 2011
03:14 -
АҚШ Сенати мулозимлари фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
АҚШ Сенатининг хорижий ва давлат амалиётларини молиялаш бўйича тагқўмитаси мулозимлари Поул Гроу ҳамда Поул Радмекер Тошкентда бугун фуаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда АҚШ элчиси ва унинг маслаҳатчилари ҳам иштирок этди. Инсон ҳуқуқлари вазияти ва бошқа масалалар муҳокама қилинган учрашув тафсилотлари ҳақида матбуотда ёритмаслик тавсия қилинди. Поул Гроу ва Поул Радмекер расмий шахслар бўлмагани сабабли, бундай тавсиянинг ажабланарли жойи йўқ.