09 July 2011
02:27 -
“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Венада ЕХҲТ конференциясида иштирок этмоқда
Бугун ЕХҲТнинг Австриядаги бош қароргоҳида ўтаётган “Оммавий ахборот воситалари: плюрализм ва ошкоралик” мавзуидаги халқаро конференцияда “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноят ўз чиқишини Тошкентда очлик эълон қилган тележурналистлар Малоҳат Эшонқулова ҳамда Саодат Амоновлар акцияси ҳақида гапириш билан бошлаган. Мамлакатда сўз эркинлиги, ошкоралик ва демократия йўқлигини қатор мисолларда кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси ЕХҲТнинг нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ режимлари раҳбарларига талабнома йўллаш ҳақидаги қарорга келинишида ўз ҳиссасини қўшган.
ЕХҲТнинг талаб ва чақириқлари етарли таъсир кучга эга бўлмаса-да, режимлардаги вазиятни ифодалаш нуқати назаридан сиёсий характерга эгадир, дейди мухбиримиз.
ЕХҲТнинг талаб ва чақириқлари етарли таъсир кучга эга бўлмаса-да, режимлардаги вазиятни ифодалаш нуқати назаридан сиёсий характерга эгадир, дейди мухбиримиз.