08 July 2011
22:50 -
АҚШ Покистон билан алоқалари ёмонлашган сайин, Афғонистонга борадиган бошқа йўллар қидирмоқда, Ўзбекистон диққат марказида
Шунга ўхшаш номли, сал кам бир саҳифани эгаллаган мақола Вашингтон Пост газетасининг ўтган якшанба сонида (3 июль, 2011 йил) эълон қилинди. Бир қатор русча нашрлар унинг қисқа маъносини ҳам билдириб бўлишди, аммо мақолада Ўзбекистонга катта жой ажратилганини айтишмади.
Мақоланинг асосий мавзуси – Бин Ладен ўлдирилгандан кейин АҚШ-Покистон алоқалари ёмонлашгач, АҚШ ва НАТО Афғонистондаги қўшинларининг таъминоти учун, қимматроқ бўлса ҳам, бошқа йўллар қидираётганидир. Табиий, альтернатива сифатида Афғонистонга Россия ва Марказий Осиё орқали юк ташиш йўллари кўрилмоқда. Йўллар икки турли – ҳаво йўллари, денгиз йўллари билан авто-темир йўллари биргаликда.
Туркиядаги америкаликларнинг Инжирлик базасидан Туркия, Озорбайжон, Каспий, Қозоғистон ва Ўзбекистон устидан ўтадиган йўл - ягона ҳаво йўли сифатида кўрсатилган.
АҚШнинг Германиядаги базасидан Шарқий Европа, Туркия, Гуржистон, Озорбайжон, Каспий денгизи, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали ўтадиган йўл – авто-темир-денгиз йўлларининг биринчисидир. Иккинчи бундай йўл – Болтиқ денгизи, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ўтади.
Шуни алоҳида айтиш керакки, мақоланинг сал кам ярми Ўзбекистон ва Ўзбекистон орқали юк ташиш ҳақида. Мақола муаллифи Крейг Витлок (Craig Whitlock) Афғонистонга ташиладиган ҳар олти вагон ёки юк машинасининг бештаси айнан Ўзбекистондан Ҳайратонга ўтишини урғулайди, Совет замонидан қолган эски локомотивлардан, темир йўлларнинг сифатсизлигидан нолийди.
Мақоланинг “Инсон ҳуқуқлари масаласидаги хавотирликлар” номли бўлими ҳам бор. Совет замонидан бери Ўзбекистонни бошқараётган Ислом Каримов ҳуқуқ ҳимоячиларини репрессия қилаётгани, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, хусусан, бош қароргоҳи АҚШда бўлган ташкилотлар, Ўзбекистонни дунёнинг энг ёмон 9 диктаторлиги рўйхатига киритишгани урғуланади. 2001-2005 йилларда Ўзбекистондаги ҳарбий база АҚШга берилгани, ўша пайтда америкаликлар инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни анча юмшатишгани, аммо Андижондаги халқ қўзғолонидан кейин, Тошкент ҳарбий базани америкаликлардан олиб қўйгани, инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳвол ёмонлашгани айтилади.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабор Тожибойнинг исмини айтмасдан, унга АҚШда юксак даражали мукофот берилганда, Ислом Каримов АҚШнинг ўша пайтдаги Тошкентдаги элчиси Норландга шахсан ўзи норозилик билдиргани мазкур мақолада WikiLeaks сайтига асосланиб берилган.
Ўша сайт ва баъзи Вашингтондаги манбаларга кўра, элчи Норланд Обама маъмуриятига, Афғонистонга юк ташиш ишида муаммолар чиқармаслик учун, Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари масаласида танқид қилиш сиёсатини қайта кўриб чиқиш хусусида маслаҳат берган. Тўғрироғи, босим ўрнига дипломатик йўллар танлаш самаралироқ эканлигини айтган.
Кўринишидан, дейди бу мақола ҳақида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, Европа Итифоқидан кейин АҚШ ҳам бизнинг партия таклифлари йўлидан кетиб, Ўзбекистонга босим, санкция ва изоляциялар ўрнига, мавжуд режимни дунёга интеграция қилиш, у билан яқин алоқалар ўрнатиш йўлини танлаб бўлди. Юзага келган янги шароитдан самарали фойдаланиш - ўзбек демократларининг ўз вазифасидир.