08 July 2011
04:33 -
“Озодлик”даги ўзбек журналистларининг саводсизлигини кечагина ёзгандик, навбатдаги исботи ўзларидан келди
Америка солиқ тўловчилари ҳисобига яшаётган “Озодлик” радиосининг ўзбек программаси журналистларини танқид қилишимиз, уларнинг саводсизлиги ҳақида гапиришимиз оддий одамлар тугул, мухолифатчиликка даъво қиладиганларнинг ҳам баъзи бирларини беҳузур қилишини биламиз. Гўё, “Ҳаракат” маъмурияти ғаламис-у, ўзбек миллатининг кўзини очаётган, режим кирдикорларини фош қилаётганларга қарши зарба бериш билан шуғулланади.
Аслида эса “Озодлик”даги ўзбек журналистларининг, ўтган кунигина ёзганимиздек, журналист сифатидаги чалосаводлигини асослайдиган мисоллар кўп.
Масалан, бугун радионинг интернетдаги веб-сайтида чоп қилинган хабарга кўра, гўё АҚШ сенатори Pол Гроув бошчилигидаги мамлакат делегацияси Тошкентга келиб, қатор учрашувлар ўтказибди. Бечора тингловчи Ўзбекистонга ҳақиқатан ҳам сенатор даражасидаги шахс келибди, деб ўйлайди. Бироқ радиожурналистларнинг саводсизлигини, сенатор ким-у, Pол Гроувнинг кимлиги фарқига бормаслигини билмайди.
Ахир, АҚШ сенаторлари рўйхатида Гроув деган шахс йўқ, бу одам идора хизматчилари, сенаторнинг ёрдамчи ёки маслаҳатчиларидан бири бўлса керак.
Эҳтимол, дейди мухбиримиз, МХХ контроли остида ишлайдиган бу шоввозлар ўзбек-америка муносабатлари даражаси ошиб бораётганини сенатор ташрифи баҳонасида “кўрсатмоқчи” бўлишгандир.
Дарвоқе, бу ўзбек журналистларининг чаласаводлигини ҳар куни кўриш мумкин десак ҳам янглишмаймиз. Бор-йўғи икки кун аввал “Озодлик”нинг ўзбек хизмати русларнинг нашрларига асосланиб, “Ўзгазтранс” ширкатининг собиқ раҳбари Иркин Вагаповнинг 11 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақидаги хабарни тарқатди. Ваҳоланки, бизнинг сайт журналистлари бу хабар ўтган йилнинг 3 ноябрь куни “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган хабар эканлигининг фарқига бордилар.