08 July 2011
05:44 -
Ўзбекистондан сохта пайғамбар чиқди...
Россияда истиқомат қилаётган Бахшулло Алиев исмли юртдошимиз ўзини ер юзига туширилган навбатдаги пағамбар, деб эълон қилибди. Гўё, у қиёмат олдидан тушиши башорат қилинган Имом Маҳдий бўлиб, инсониятни саодатга элтармиш. Россияда етарлича шов-шув ясаётган бу ҳодиса ҳақида Ўзбекистон масжидларида ҳам гапирилмоқда. Ўтган жумъа намозларида бу шахснинг ақлдан озгани, бир неча йил аввал диний радикал оқимга мансубликда айбланиб, жазога тортилгани айтилди.
Мен ўз фаолиятимда кўп “пайғамбар”лар билан учрашганман, деб эслайди “Эзгулик”чи журналист Абдураҳмон Ташанов. Масалан, “Ҳуррият” газетаси таҳририятига келган наманганлик “пайғамбар” ўзининг ОИТС касалига шифо топгани, уни фақат Президент Ислом Каримга айтишини таъкидлаганди. Ўшанда “Ислом Карим СПИД бўлса келарсиз” деб, бечора бу кимсани кузатиб қўйганман, дейди журналист.
Бундан ташқари 2000 йилда Андижон вилоятида Исмоил Шоҳ Фазовий деган “пайғамбар” чиқиб, ўзига “Китобул китоб”нинг нозил қилинганини даъво қилган. Бу ҳодиса айримларнинг ҳушини ўғирлагач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унга нисбатан чора кўрган.
Россия Ўзбекистонга қараганда бирмунча демократ ўлка, шу боисдан ҳам бечора Бахшулло Алиевга биров тегмаса керак, дейди мухбиримиз. У бир оз пайғамбарлик билан ҳаёт кечирса ҳайрон бўлмайлик.