07 July 2011
12:51 -
Европа Иттифоқи Россияда Халқ Озодлиги Партияси рўйхатдан ўтказилмаганлиги хусусида ташвиш билдирди, “Бирлик” масаласида ҳам шундай эътиборга эришиш керак
ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош вакили Кэтрин Эштон Европарламент сессиясида чиқиш қилар экан, Россиянинг Адлия вазирлиги Халқ Озодлиги Партиясини (ХОП) рўйхатдан ўтказмагани “Россиядаги сиёсий плюрализмнинг тақдирига жиддий таъсир қилиш мумкин” деган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар тарқатди.
Кэтрин Эштон сессия пайтида ХОПнинг лидерларидан бири Михаил Каьянов билан учрашганини ҳам айтибди ва шундай дебди: “Россия ҳокимиятидагилар ўз мамлакатларининг фуқароларига эркин танлов учун имконият яратишлари шарт... Умид қиламизки, бу мамлакатда халқаро кузатувчиларга узоқ муддатли фаолият олиб бориш учун шароит яратилади”.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Адлия вазирлиги Халқ Озодлиги Партиясини, унинг ҳужжатларида камчиликлар борлиги, хусусан партия аъзолари рўйхатига балоғот ёшига етмаганлар ва ҳатто ўлганлар киритилганини сабаб қилиб кўрсатиб, рўйхатга олмаган эди.
Яна эслатиш керакки, Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2004-2005 йиллари “Бирлик” партиясини турли баҳоналар билан 5 марта рўйхатга олишдан қочган. Унинг сўнгги жавобида партия аъзоларининг рўйхатида сохта исмлар борлиги айтилган бўлиб, “Бирлик”нинг талабларига қарамасдан вазирлик бундайларнинг рўйхатини беришдан ҳозиргача қочиб келмоқда.
Андижондаги қонли воқеалардан кейин бу масала билан шуғулланиш имконияти ҳам бўлмади, дейди партия раиси Абдураҳим Пўлат. Аммо, партиянинг Марказий Кенгаши шу йил 7 майда Тошкентда ўтказилган мажлисида бу масалани янгидан кун тартибига олиб чиқиш хусусида қарор қилди. Бу масалани ЕИ ва бошқа халқаро ташкилотлар даражасига кўтариб бўлса ҳам, ечишга ҳаракат қиламиз.
Қолаверса, бунинг учун жиддий асос ҳам яратилган. Ўтган йили Европарламент ва Еврокомиссия расмийлари билан Брюсселда учрашган Пўлат Охун раҳбарлигидаги ўзбек демократларининг делегацияси Ўзбекистонда ҳокимиятдан мустақил бўлган партияларни рўйхатга олиш масаласини ҳамма учрашувларда тилга олишган.
Лекин, бундан ҳам муҳим бўлгани, асосий қуролимиз юрт ичида фаолиятимизни жонлантириш ва ҳамманинг эътиборини ўзимизга қаратиш бўлиб қолаверади.