07 July 2011
12:30 -
Толибон Ғарб билан музокаралар олиб борилаётганини рад этди
Кеча Толибон расмийлари тарқатган баёнотда айтилишича, жангарилар Ғарб билан урушни тўхтатиш борасида музокаралар олиб боришаётгани ҳақидаги гаплар тўғри эмас. Аслида, фақатгина асирларни алмаштириш бўйича қандайдир контактлар бўлмоқда.
Чет эл қўшинлари Афғонистонда бор экан, музокаралар бўлиши ҳам мумкин эмас, дейилади баёнотда.
Маълумки, бир ойча аввал Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Толибон америкаликлар билан тўғридан-тўғри гаплашаётганини билдирган, кейинчалик Вашингтон ва Лондон бундай музокаралар бўлаётганига имо-ишоралар қилишганди.
Толибларнинг қўлида АҚШ, Франция ва Канадалик асирлар бўлиши мумкинлигини ёзган Reuters агантлиги ҳам, 10 йилдан ортиқ давом этаётган урушни тўхтатиш учун музокаралар кераклигини урғулайди.