06 July 2011
21:48 -
Туркияда Эрдўғон раҳбарлигида янги ҳукумат тасдиқланди, сиёсий инқироз эса давом этмоқда
12 июндаги парламент сайловларидан кейин тузилган Туркиянинг янги ҳукумати бугун президент Абдуллоҳ Гул томонидан тасдиқланди. Бир неча кун аввал янги ҳукумат тузиш 550 кишилик парламентда 330 депутатга эга бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, жорийдаги Бош вазир Ражаб Эрдўғонга топширилган эди. Янги ҳукумат таркибига Бош вазир Эрдўғон ва унинг 4 ўринбосаридан ташқари, 21 вазир кирган. Эрдўғон янги ҳукуматига 6 янги исм киритибди, 3 эски вазирнинг ўрнини алмаштирибди.
28 июндаги хабаримиздан маълумки, янги сайланган депутатларни қасамёд қилиш маросими жанжал билан битди. Мухолифатдаги сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясининг (ЖХП) депутатлари (уларнинг сони 135) ва курд миллатига мансуб 8 мустақил депутат қасамёд этишдан воз кечишди. Сабаб - ҳозир қамоқда бўлиб, ҳали суди битмаган ЖХПлик икки депутатнинг ва суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган бир курд депутатининг озод қилинмаганидир.
Қасмёд эмаган депутатларнинг иштирокисиз ҳам мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисида қарорлар олиш учун кворум бор бўлгани учун, янги ҳукумат айнан шу тўлиқ бўлмаган парламент тарафидан маъқулланганди. Қасамёд этмаган депутатлар ҳали ҳам ўз қарорларида турибдилар. Кўринишидан, улар билан, яъни ЖХП ва курдлар билан, парда орқасида қандайдир музокаралар олиб борилмоқда. Натижа яқин кунларда ўртага чиқса керак.