29 June 2011
02:18 -
Туркия парламентида қасамёд этиш маросимида тарихда бўлмаган воқеа
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 12 июнь куни бу мамлакатнинг 550 кишилик парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси қайта сайланиб, ундаги ўринлар қуйидагича тақсимланган эди:
Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) - 326 ўрин.
Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) – 135 ўрин.
Миллиётчи Ҳаракат Партияси МҲП) – 54 ўрин.
Мустақилллар – 35 ўрин.
Ўша хабарларимизда айтилгандек. мустақил номзодларнинг катта қисми курдлар бўлиб, уларнинг партияси парламентга кириш учун қўйилган 10 фоизлик тўсиқни ўтаолмаслиги маълум бўлгани учун улар ўз одамларини мустақил номзод қилиб кўрсатишган.
Туркия қонунларига кўра, ҳибсга олинган бўлса ҳам, ҳали суд қарори билан озодликдан маҳрум этилмаганларни депутатликка номзод қилиб кўрсатиш мумкин.
ЖХПдан ҳибсдаги икки киши, курдлардан эса ҳибсдаги бир киши номзод кўрсатилибди ва депутут бўлиб сайланибди. Яна Туркия қонунларига кўра, бундай ҳолларда Олий Суд ҳибсдагиларни озод қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор бериши керак.
Сайлов кампанияси давомида курд номзоднинг суди тамом бўлиб, уни озодликдан маҳрум этиш ҳукми чиққан экан. Бир неча кун аввал Олий Суд уни ва ЖХПлик 2 кишини озодликка чиқармаслик ҳақида қарор чиқарди. Эслатиб ўтиш керак, ЖХПлик икки киши мавжуд ҳукуматни йиқитиш режалари борлиги иддао этилаётган гуруҳ вакилларидаир.
Хуллас, сайланган уч номзод қамоқдан чиқарилмагач, 8 курд депутати ва ЖҲПнинг ҳамма депутаталари бугун бўладиган қасамёд маросимини бойкот қилдилар.
Маълумки, қасамёд қилмаган депутат ҳали парламент аъзоси ҳисобланмайди. Тўғри, қасамёд қилмаган депутатларсиз ҳам коврум бор, парламент иш бошлаши мумкин, аммо бунча кўп кишининг қасамёд маросимини бойкот қилиши Туркия тарихида биринчи марта бўлаётган экан.
АТП бу вазиятдан чиқиш йўлларини қидириш учун эртага қолган партиялар билан музокара бошлашини эълон қилди.
Бош вазир, АТП раиси Ражаб Эрдўғон ҳам қасамёд этган маросимда президент Абдуллоҳ Гул иштирок этди.