29 June 2011
16:23 - Москвада чайлаларда яшаётган ўзбеклар ушланди
Россия Федерал Миграцион Хизматининг расмийларига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, бугун эрталаб бу Хизматнинг ходимлари Рябиновая кўчасидаги ўрмонзорда чайлалар қуриб, уларда яшаётган ўзбек ва тожиклардан иборат 40 кишини ушлади. Улар полиция бўлимига олиб келиниб, сўроқ қилинишмоқда. Уларнинг Россияда яшаш ва ишлашга ҳақлари бой-йўқлиги аниқланади ва шунга кўра иш қилинади.

Бечора мардикорлар шу чайлаларда яшаётганлари учун ҳам номаълум одамларга ҳақ тўлаб келишган экан.