28 June 2011
03:04 - Ўз ТВнинг икки собиқ ходимаси - Саодат Амонова ҳамда Малоҳат Эшонқулова жаримага тортилди
Телерадиокомпания тизимидаги порахўрлик, коррупция ва маҳаллийчилик ҳақида мамлакат Президентига 56-нчи марта мурожаат қилган Ўзбекистон ТВ “Ёшлар” телеканалининг икки собиқ ходимаси Саодат Амонова ҳамда Малоҳат Эшонқуловалар бугун Президент девон олдида давлат раҳбарининг қабули талаби билан очлик эълон қилишди. Очликнинг 11-дақиқасида Яккасарой тумани ИИБ миршаблари томонидан тутиб кетилган журналистларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, улар суд томонидан энг кам маошнинг 60 баравари (2 940 000 сўм ёки 1200 АҚШ доллари) миқдоридаги жарима билан жазоланди.

Ўзбекистоннинг лаганбардор журналистлари бугун касб байрамларини нишонлашаётгани учундир, “Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, бизни қабул қилинг”, “Биз очлик эълон қилдик” деган мазмундаги рус ва ўзбек тилида плакатлари кўтарган бу икки жасур аёлни ҳимоя қилиш, уларга ҳамдардлик билдириш учун деярли ҳеч ким келмади.