28 June 2011
03:38 - Ўзбекистон темир изларида Хитой поездлари қатнайди
Хитойда ишлаб чиқарилган электровозлар поездларимизни тортиб юради. Бу ҳақдаги хабарни ҳар доимгидек ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати тарқатди. Гап шундаки, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат ҳиссадорлик жамияти кейинги икки йилда Хитойнинг Жужоу Электрик Локомотив (“CSR Zhuzhou Electric locomotive Co ltd”) ширкатидан 10 та электровоз сотиб олиб, темир изларга тушираркан. Қиймати 35 миллион АҚШ долларига тенг бу лойиҳа йилнинг учинчи чорагида имзоланиши кутилмоқда.

Сўнгги 7 йилда мамлакатимиз Хитойдан 27 та электровоз ва 6 та тепловоз харид қилган экан.