22 June 2011
20:21 - Абдураҳим Пўлатнинг Ўзбекистон раҳбариятига ҚирТАГ орқали берган зарбасини “Кабар” агентлиги ундан ҳам олдин берган экан
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 18 июнда мустақил Қирғизистон Телеграф Агентлиги мухбири билан ўтказилган суҳбати давомида “Расмий Тошкент, хусусан, президент Ислом Каримовнинг ўтган йилги июнь фожеасига муносабатини қандай баҳолайсиз?” саволига “Бу ўзбек миллатига нисбатан хоинликдир. Шок терапияси усуллари блан айтаман, Германия жанубида французлар қирғин қилинса, Франция дарҳол қўшинларини киритган бўларди, Ўзбекистон раҳбари эса, буни қилмади, миллатга хоинлик қилди” деб жавоб берганди. Табиий, ўзбек миллатига хоинлик - қирғизларга хизмат қилиш, қирғиз фашистларининг ҳимоячиси бўлиш демакдир.

Ҳозир маълум бўлишича, Қирғизистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги “Кабар” шу йил 9 июнь куни Садирбек Чериков исмли шахснинг “МДҲдаги реал сиёсатнинг сўнгги могикани бўлмиш Ислом Каримов феномени” (Феномен Ислама Каримова как последнего из могикан реальной политики в СНГ) номли мақоласини эълон қилган экан.

Ўзбек мухолифатчисидан фарқли ўлароқ, ўтган йили Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинаётган кунларда Ислом Каримнинг жим қолганини олқишлаб, унинг ҳақиқий сиёсатчи эканлигини қайта-қайт такрорлаган Садирбек Чериков, аслида, Ислом Каримга Абдураҳим Пўлатдан ҳам кучли зарба берган. Чунки, у Ислом Каримнинг ўзбекларга эмас, қирғизларга хизмат қилгани, қирғиз фашизмининг ҳимоячиси бўлганини очиқча исботлаб берган.

Қирғизистондаги расмий ҳокимият ёрдамида ўзбекларни қирғин қилиш ва ўша расмий ҳокимиятнинг расмий органи воситасида бу қирғинга кўз юмаган Ислом Каримни оқлаш, унинг хоинлигини очиқча кўрсатишдир.

Офарин Садирбек Чериков!