22 June 2011
04:13 -
NTT: “Қирғизистонда хотиржамликни таъминлайдиган куч йўқ”
Мамлакат жанубида ўзбекларга қарши ўтказилган геноциддан бир йил ўтиб, Ўзбекистон ТВ тилга кирди. Бугун Нодавлат телеканаллар тармоғи орқали намойиш этилган бир соатлик “Изтироб” номли фильмда Қирғизистон жанубидаги этник ўзбеклар қирғини тафсилотлари муҳокама қилинди. Бошловчи Абдукарим Мирзаевнинг мавҳум, тушунарсиз, чалкаш фикрларидан сўнг Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари, хусусан, шоир ва таржимон Турсунбой Адашбоев, Қодир Маматовлар қатор мисолларда қирғиз фашизмининг 90-йиллардаги оқибатларига барҳам берилмагани, Ўш ҳодисалар айнан ўша воқеалар давоми эканини таъкидлади. “Ҳозир Қирғизистонда хотиржамликни таъминлайдиган куч йўқ, раҳбарлар илмсиз ва уқувсиз шахслардир” деди Қодир Маматов.
Ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик ҳамда масалага ёндашувда ўзига хос журъатсизликни ҳис қилган бошловчи қатор мисолларда 100 мингдан ортиқ ўзбекнинг Ўшдан қочиб чиқишга мажбур бўлгани, уларнинг 500 дан ортиғи геноцид қурбони бўлгани, қиз-жувонларнинг зўрлангани, гўдакларнинг сўйилгани ва куйдирилганини ҳамда айбдорларнинг ҳамон жазоланмаётганини айтди. Иккинчи Жаҳон уруши давридаги немис фашизми инсоният танасидаги “оқ доғ” сифатида из қолдирган экан, бир ҳовуч қирғиз этнонационалистларининг ҳаракати ҳам изсиз кетмайди, деди бошловчи. Фильмда тилга олинишича, 300 мингдан ортиқ қирғиз миллатига мансуб аҳоли Ўзбекистонда яшамоқда, 62 та қирғиз тилига ихтисослашган мактаб ва 2 та лицей фаолият олиб боряпти.
Ўзбекларга қарши геноциднинг бир йиллиги арафасида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўз баёнот ва норозилик акцияларида бугунги кўрсатувда қоғозга ўраб айтилган гапларни ошкора эълон қилган ва Ўзбекистон ҳукуматининг журъатсизлиги ўзига хос миллий хиёнат эканини урғулаган. Шунингдек, вақтли қирғиз ҳукуматининг ўзбек геноциди қонини ювишга қодир эмаслигини қатор мисоллар илан кўрсатган. Эҳтимол, ҳукматнинг ацйрим структураларида бирликчилар кўрсатган жасоратдан сўнг журъат уйғонаётгандир, бугунги фильм ана шу жараённинг ҳосиласидир.
Фильмнинг охирида у Алишер Навоий Институти томонидан тайёрлангани ёзилади. Табиий, гап Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номли Тил ва адабиёт институти ҳақида бораётгани йўқ. Буюк эҳтимоллик билан Қирғизистондаги ўзбек диапораси раҳбарлари тарафидан Брюсселда яратилган Алишер Навоий Институти тўғрисида кетмоқда. Мақсад – қирғизларни чалғитиш.
Хуллас, бугун бу фильмнинг намойиш қилиниши, бир томондан, Ўзбекистон ҳукумати шу масалада тўғри йўналиш олаётганини кўрсатса, иккинчи тарафдан, иш ножиддийроқ воситалар билан қилинаётганини кўрсатади.