22 June 2011
02:56 - Сенсация: НТТ телеканали Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилиниши ҳақида ҳужжатли эшиттириш кўрсатмоқда
Шу дақиқаларда Тошкентда Нодавлат Телеканаллар Тармоғига оид телеканалда ўтган йили июнь ойида Қирғизистон жанубида қарғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилгани ҳақида ҳужжатли эшиттириш намойиш қилмоқда. Телеканал нодавлат деб ҳисобланса ҳам, аслида, Ўзбекистонда биринчи марта бўлаётган бундай эшиттриш давлатнинг рухсати, яна ҳам аниқроғи, кўрсатмаси билан кўрсатилаётгани ўз-ўзидан маълум.

Ҳеч шубҳа йўқки, Қирғизистондаги қорғиннинг Ўзбекистон телеканалида кўрсатилиши, “Бирлик”нинг ўзбек тилини давлат тили қилиб эълон қилинишига эришгандан кейинги энг катта ғалабасидир. “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамиятининг Қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилувчи, қирғиз фашизмини лаънатловчи баёнотлари ва бу иккала ташкилот вакилларининг Қирғизистон элчихонаси олдида шу йил 10 июнда ўтказган пикетлари ўз натижасини берди, дейиш мумкин, дейди ўзбек демократик мухолифатининг лидери Абдураҳим Пўлат.