21 June 2011
04:19 -
Араб дунёсининг собиқ ва жорийдаги диктаторлари келажакка йўл қидиришмоқда
Ҳозир “Араб баҳори” деб аталишга бошланган инқилобий ўзгаришларнинг биринчи қурбони – 23 йил Тунисда ҳукмронлик қилган Вен Али қочиб қолган жойи Жиддада бугун баёнот тарқатиб, алдов йўли билан мамлакатдан қочишга кўндирилганини айтди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Унга қарши ўз ватанида иккита жиноий иш очилган. Биринчи иш бўйича унинг хотини ҳам айбдор сифатида кўрилмоқда. Эр-хотин ноқонуний йўллар чексиз бойликлар орттиришда айбланишмоқда. Ҳозиргина тарқатлган хабарларда эр-хотиннинг ҳар бири 35 йилга озодликдан маҳрум этилгани айтилади. Ҳарбий суд эса Вен Алини тинч намоийшчиларни отишга буйруқ беришда айбламоқда. 74 ёшли собиқ диктатор жазолардан қандай қилиб қутулиши маълум эмас, дейди мухбиримиз, чунки, Саудиянинг диктатори уни қачонгача қўриқлашини ҳеч ким айтолмайди.
Мисрнинг собиқ диктатори Ҳусни Муборак ҳам жазодан қутулишнинг йўлини қидириш билан овора. У ҳозир полиция назорати остида касалхонада ётибди. Бугун унинг адвокатлари собиқ диктаторда саратон касаллиги топилганини эълон қилишди. Мамлакатидан вақтида қочиб қолмаган собиқ президентнинг келажаги қоронғу.
Сурия диктатори Башар Асад Тунис ва Миср диктаторларининг бошига тушган нарсаларни кўриб, ўлимни ўз тахтида кутиб олиш йўлини танлаганга ўхшайди. У бир томондан сиёсий ислоҳотлар ўтказишга ваъда берар экан, иккинчи томондан, ўзига қарши чиққан намойишчиларга ўқ оттиришдан воз кечмаяпти. Ҳар куни Суриянинг турли қисмларида ўнлаб намойишчиларнинг ўлдирилгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Башар Асад бугун бир ой ичида ислоҳотлар бошлашга ваъда берди. Биринчи қадам сифатида унинг ҳукумати ўзи танлаб олган 100 нафар таниқли шахс билан мамлакатнинг келажаги хусусида мулоқот бошлар эмиш. Аммо, дейди мухбиримиз, Сурия диктаторининг асосий умиди Россия ва Хитойда. Бу икки мамлакат Сурияга қарши БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида олиниши режалаштирилаётган қарорларни ўтказтирмасликка ваъда бермоқда. Бу ўйин узоқ давом этолмайди. Россия ва Хитой барибир Башар Асаддан воз кечадилар. Табиий, Ғарбнинг босими остида.
Хуллас, диктаторларни ҳамма ерда оғир кунлар кутмоқда.