21 June 2011
03:34 - Тошкент прокурорининг собиқ ўринбосари руҳий хасталиклар шифохонасига ўтказилган...
Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари, мансаб сохтакорлиги, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш сингари қатор жиноятлар билан айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Аловиддин Ниязов пойхтахтнинг Чуқурсой мавзесидаги руҳий хасталиклар шифохонасига мажбурий даволаш учун ётқизилган.

Бу маълумотни прокурорнинг яқин қариндошлари ҳам тасдиқлади. Уларнинг таъкидича, собиқ прокурорнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо бор. Айримлар эса бу ҳодисани Ниязовнинг қамоқдан қутулиши учун яратилаётган имкон сифатида кўришмоқда.