15 June 2011
00:42 -
Абдураҳим Пўлат: 2011 йил 10 июнь – ўзбек бор экан, унинг тарихида қоладиган кун
10 июндан аввал икки кун ухламадим, кейин икки кун шок ичида бўлдим. Бирон нарса ёзолмасдим ҳам. Чунки, 10 июнь куни “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбеклардан қўлингни торт” шиори остида ўтказган пикети ва элчихонага бу икки ташкилотнинг қирғиз фашизмини қораловчи, Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилувчи баёнотларининг топширилиши ҳар қандай одамни шок қилувчи воқеа эди. Ҳатто, бу тадбирнинг ташкилотчиси ва раҳбарини ҳам.
Тўғри, Ўзбекистонда тоталитар режим бўлмаса ва миллат кишанланмаган бўлса эди, миллионлаб ўзбеклар менсиз ҳам майдонларни тўлатиб, қирғизистонлик ўзбекларнинг ҳимоясига чиқишарди. Чегараларимиздан бир неча километр узоқликда ўзбекларни тириклайин ёқиб, ўзбек аёлларини зўрлаётган, ўзбекларни қирғин қилаётган фашистларни тўхтатишарди.
Аммо, минг афсуски, қорамолларга айлантирилган Ўзбекистон ўзбеклари ҳеч нарса қилишмади, қилишолмасди ҳам. Чунки, юртимиз раҳбарлари ўша қирғиз фашистларининг ёнида, уларнинг ҳимоясида туришарди. Бир маҳаллар бу раҳбариятнинг мустаҳкамланишида ҳал қилувчи роль ўйнаган 53-54 лақабли миллат хоинлари ислом жоҳиллари билан қўшилишиб, ҳали ҳам бизга, яъни, “Бирлик”га қарши курашишар, феълан мавжуд ҳукуматга югурдаклик қилишарди.
Аслида, бир йил аввал ўша қирғиннни ҳам “Бирлик” тўхтатган. Айнан, унинг Ўзбекистон армиясини Қирғизистонга олиб кириш талаби қирғиз фашистлари ва уларнинг орқасида турган Вақтли ҳукуматнинг эс-ҳушини жойига келтирган. Аммо, у ерда ўзбекларни қирғин қилиш тўхтаса ҳам, уларни таъқиб қилиш тўхтамади.
Тўғрисини айтиш керак, шу йил 10 июнь куни, яъни қирғин бошланганининг бир йиллиги куни, тахминан 15 кишининг Тошкентнинг қоқ марказида Қирғизистон элчихонаси олдида қирғизистонлик ўзбекларни ҳимоя қилиб ва қирғиз фашизмининг йўқ қилинишини талаб қилиб ўтказилган пикет – қилиб бўлмайдиган иш эди. Мени мақтончоқликда айблайдиган ифлослар ҳали ичимизда кўплигини билсам ҳам, баралла айтман – мен бу ишни қилдим, аниқроғи, бирликчи ва эзгуликчилар билан биргаликда бу ишни қилдик. Қирғиз ҳукумати ва қирғиз фашистларига ўзбекларнинг борлигини кўрсатдик.
Ўша кунги пикетдан бизга биттагина расм етиб келди (уни катталаштириш учун курсор билан босинг). Унда 8 кишини кўриш мумкин. Булар, чапдан ўнгга - Санъатбек Исоқов, Шокир Бурхонов (бу икки йигит Андижондан келишган, қолганлар тошкентликлар), Маъмура Бобоева, Абдураҳмон Ташанов, Қаҳрамон Ғофуров, Васила Иноятова ва Суҳроб Исмоилов. Расмни яна бир пикет иштирокчиси Жамшид Иноятов олган. “Бирлик” ветеранларидан Маҳбуба Қосимова ва яна 4-5 нафар аёл расмга тушмай қолишибди. Умид қиламанки, МХХнинг расмларида улар бор.
Мен пикетчиларнинг кўпчилигига пикетдан кейин телефон қилдим, қилолмаганларимга бошқалар орқали қуйидаги гапларни етказдим: “Ҳаммангизнинг олдингизда тиз чўқиб, таъзим қилишга тайёрман. Ўзбекнинг тарихида абадий қоладиган иш қилдингиз. Ўзбек миллатининг ҳали ўлмаганини кўрсатдингиз. Қирғизистон ўзбекларини маънавий қўллаб-қувватладингиз. Узоқдан, хавфсиз жойдан туриб, сизни хавф-хатарли тадбирга чақирганимдан уяламан, аммо, бошқа йўлим йўқ эди. Умид қиламанки, ҳали биргаликда кўп ишлар қиламиз”.
Ташқаридан кичкина кўринса ҳам, моҳиятан буюк бўлган бу пикетнинг қатнашчилари қаторига уни молиявий қўлаб-қувватлаганлар – АҚШда иш олиб бораётган “Ўзбекистон ҳамкорлари – Ҳаракат” фондининг ўзбек муҳожирларидан иборат ҳомийларини ҳам қўшиш лозим. Уларга ҳам чуқур миннатдорчилик билдираман.
Ҳа,10 июндаги пикет рамзий маънога эга. Ўзбек халқи уйғонмоқда. Ҳали буюк ишларга қодир эканлигимизни намойиш этишимиз керак.