14 June 2011
03:11 -
Давлат грантига ўқийдиган талабалар сони қисқаради
Яқин келажакдаги 5 йилда давлат грантига ўқийдиган талабалар сони сезиларли даражада қисқаради, деб хабар қилди Давлат Тест маркази. Мамлакат олий ўқув юртларидаги давлат гранти асосида бериладиган талабалик ўрни камида 2 фоизга камаяди. Мазкур маълумотларни жамлаган қабул ўринлари борасидаги ҳукумат қарорида ислоҳотдн кўзланган мақсад кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш экани айтилади. Қарор мазмунидан кўринишича, талаба пул тўлаб таълим олса, яхшироқ ўқийди ва малакали мутахассис бўлиб етишади.
Қарордаги қизиқ ҳолат шундан иборатки, дейди мухбиримиз, бизнес, ҳуқуқшинослик йўналишлари бўйича ажратилган давлат гранти яна-да кўпроқ қисқартирилади. Бунинг ҳисобига саноат ва қурилиш муҳандислиги соҳаси мутахассисларини кўпайтириш кўзда тутилган. Яъни, шундоғам ҳуқуқшунослик ва бизнесга талабгорлар кўп, улар керак бўлса пулини тўлаб ҳам ўқийверади, дейилмоқчи.