12 June 2011
00:35 - Юсуф Жума Вашингтонда учрашувлар ўтказди, мухолифатчиликка даъво қилаётган ўзбекларнинг уйида бўлди
Ўзбекистоннинг маъшум зиндони, Ислом Карим раҳнамолигилда ва унинг лойиҳаси билан қурилган Жаслиқ канцлагерида 3,5 йил ётгандан кейин дунё жамоатчилиги, биринчи навбатда, АҚШнинг босими остида озод қилинган ўзбекнинг шоири Юсуф Жума ҳозир оиласи билан яшаётган Кентаки штатидан пайшанба куни пойтахт Вашингтонга келди.

У аввал бир вақтлар АҚШ Давлат Департаментида Давлат Котибининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган ва Ўзбекистонга борганда ўзи билан ҳам учрашган, ҳозир Халқаро Республикчилар Институтининг президенти бўлган Лорри Керейнерни зиёрат қилди. У билан бирга турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева ва уч фарзанди ҳам бор эди.

Табиий, бу учрашув пайтида Юсуф Жума Лорри Керейнер ва АҚШ ҳукуматига ўзининг озод этилиши учун қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан биргаликда Ўзбекистондаги аҳвол, ўзбек мухолифатининг бугунги ҳолати ва келажаги ҳақида суҳбат бўлди.

Бу суҳбатнинг мазмуни ёки унинг тўлиқ аудиотасмаси Юсуф Жума ва Лорри Керейнер ўртасида таржимонлик қилган, аввал Фридом Хаузнинг Тошкентдаги офисида, ҳозир эса бу ташкилотнинг Вашингтондаги бош қароргоҳида ишлайдиган ва ўзбек мухолифатчилари томонидан “ўзбекнинг Анна Чапмани” деб аталадиган Баҳтиёр исмли йигит тарафидан аллақачон МХХга етказиб бўлинганига шубҳа йўқ.

Кеча жума куни Юсуф Жума собиқ Ўзбекистон халқ депутати, ҳозирда АҚШ фуқароси Жаҳонгир Муҳаммаднинг хонадаонида меҳмон бўлди. Жаҳонгир Муҳаммад ўзи тузган Демократик Ўзбекистон Конгресси бугун ўзбек мухолифатининг ягона кучи эканлигини таъкидлаш билан бир қаторда, мухолифатчиликка даъво қилаётган Абдураҳим Пўлат “Бирлик” халқ ҳаракатига СССР КГБси тарафидан киритилгани, у ўз вазифасини аъло даражада бажариб, мухолифатни йўқ қилганини айтди. Бунинг исботи сифатида ўша пайтда Ўзбекистон ҳукуматида Адлия вазири бўлиб ишлаган, демак, ҳамма нарсадан хабари бўлган Демократик Ўзбекистон Конгрессидаги сафдоши Муҳаммадбобир Маликовнинг гапларини келтирди.

Юсуф Жума оиласи билан Кентаки штатига қайтиш йўлида Абураҳим Пўлатнинг ҳам хонадаонида бўлди. Бу ерда у Абдураҳим Пўлатга очиқча гапириб, “Бирлик”нинг ҳамма ҳаракатлари беҳуда эканлигини, ҳуқуқий йўллар билан ҳозирги режимни ўзгартириб бўлмаслигини, аммо ўзи куч ишлатиш йўлига ҳам ҳеч қачон кирмаслигини сўзлар экан, ҳақиқатда асосан қорамоллардан иборат бўлган ўзбек халқини озодликка чиқариш учун фақат ўзи биладиган йўлдан кетишини билдирди. Бу йўл қандай йўл эканлигини у очиқлашни истамади ва ҳеч қачон очиқламаслигини билдирди. Натижага эришилгандан кейин ўзбек халқи бу йўлнинг қандай йўл эканлигини тушунишини урғулади.

Артофда ҳамма ақлдан озиши мумкинлигига ишонмаган Абдураҳим Пўлат ўзидан шубҳа қилишга бошлади ва бугун Тез ёрдам марказининг Ментал сервис бўлимига бориб, ўзини текширувдан ўтказишни талаб қилди. У билан бироз суҳбат қилган доктор “бу ер цирк эмас, бизни қимматли вақтимизни олманг”, деб уни ҳайдаб чиқарди.