06 June 2011
07:43 -
Нурсултон Назарбой катта имтиҳон олдида: Оқтоғда ишчилар кўчага чиқишди
Русларнинг “Новости” агентлигининг хабарига кўра, кеча якшанба куни тахминан 150 киши Қозоғистоннинг Каспий бўйидаги асосан нефтчилар яшайдиган Оқтоғ шаҳар марказида рухсатсиз намойиш уюштиришган. Улар нефтчиларга хизмат қиладиган транспорт ташкилотларининг хизматчилари бўлиб, пайшанба куни ишдан ҳайдалаган 120 ишчини ишга тиклашни талаб қилишибди. Шаҳар прокурори уларни тарқалишга чақирган, фойдаси бўлмагач, 37 киши милиция тарафидан ушлаб кетилган. Ўзини ўзи намойишкорона яралаган икки киши касалхонага жўнатилган.
Маълум бўлишича, ўша 120 киши сўнгги ой ичида иш ҳаққи тўлаш системасини ўзгартириш талаби билан бу шаҳарда бўлаётган бир қатор иш ташлашлар ва намойишларда, хусусан, шаҳар марказидаги Бирлик майдонига юриш қилишда иштирок этганлари учун ишдан ҳайдалишган экан.
Президент Нурсултон Назарбой Қозоғистон МДҲ ичида иқтисодий аҳволи энг яхши бўлган мамлакатдир деб охирги пайтда кўп гапирарди. Табиий, фаровон мамлакатларда ҳам Оқтоғда бўлгани каби воқеалар, яъни намйиш ва митинглар бўлиши мумкин. Қолаверса, ишчилар қашшоқликда қолганлари учун эмас, иш ҳаққи тўлаш системасидан қониқмаганлари учун иш ташлашибди.
Хўш, ҳукуматнинг бунга муносабати қандай бўлади? Нурсултон Назарбой Қозоғистонда демократия борлигини кўрсатиш мақсадида, ишдан ҳайдалганларни ишга тиклайдими ёки ҳамма диктаторликларда бўлгани каби репрессив механизмлар ишга тушадими? Кўрамиз, Нурсултон Назарбой бу имтиҳондан қандай ўтади?