30 May 2011
23:18 -
Туркия президенти Ашхободга кетди
Бу мамлакатнинг президенти Абдуллоҳ Гул бугун расмий ташриф билан Туркманистонга кетди. У Анқарада учоққа минишдан олдин журналистлар билан учрашди ва Туркия-Туркманистон муносабатларига доир муҳим гаплар гапирди.
Масалан, унинг айтишича, Туркманистон мустақил бўлгандан бери турк пудратчилари бу мамлакатга 21 миллиард долларлик инвестиция қилишган. Бу турк пудратчиларининг жаҳон бўйича қилган инвестицияларининг 12 фоизини ташкил қилади. Охирги уч йилда Туркиянинг савдо-сотиқ соҳасидаги энг катта ҳамкори Туркманистон бўлди.
Ҳозирги ташриф ҳам икки мамлакат ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни яна ҳам юксакроқ нуқтага олиб чиқади, деди Абдуллоҳ Гул.