26 May 2011
07:04 -
Барак Обама: АҚШ ва Ғарб Яқин Шарқда етакчи роль ўйнаши керак
Икки кун аввал расмий ташриф билан Буюбританияга келиб, турмуш ўртоғи билан биргаликда Қиролича Елизаветининг шаҳсий маҳмони ҳам бўлган АҚШ президенти Барак Обама бугун (Тошкент вақти билан кеча – “Ҳаракат”) Лондондаги минг йиллик тарихга эга бўлган Вестминстр Саройида бу мамлакат парламенти иккала палатасининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади, Яқин Шарқда бўлаётган ислоҳотлар АҚШ ва Европа Иттифоқи учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳаётий эканлигини урғулади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Унинг нутқини тингловчилар ичида Буюбританиянинг собиқ бош вазирлари Тони Блэр, Гордон Броyн, Жон Мейжер ва ҳатто америкалик актер Том Ҳанкс ҳам бўлгани алоҳида айтилган.
Барак Обама эрта-индин Парижда бўладиган G8 мажлисида ҳам юқоридаги сўзларини айтиши кутилмоқда. Демак, Ғарб Яқин Шарқ билан махсус шуғуланишни давом эттиради.
Обама Лондондаги нутқида Хитой, Бразилия ва Ҳиндистон дунёда муҳимроқ ўрин эгаллашга бошлагани сабабли Америка ва Европанинг жаҳондаги таъсир кучи заифлашгани ҳақида тарқалаётган фикрларни ҳам рад этган.