26 May 2011
06:27 -
Ўзбекистон мактабларида охирги қўнғироқ чалинди

Gazeta.uz сайтининг Халқ таълими вазирлигидан олган маълумотларига кўра, бу йил 9-чи синфни 590 минг 953 нафар бола битирди. Улар ўқишни академик лицей ва ҳунар коллежларида давом эттиришади.
Ўзбекистондаги 9779 умумий таълим, 303 мусиқа ва саънат, 425 спорт мактабда 4 миллион 462 минг ўғил-қиз ўқиган.
12 йиллик ўқишга ўтиш битган ҳисоб. Баъзи вилоятларининг чеккаларидаги мактаблардагина 11 йиллик ўқиш давом этмоқда.