24 May 2011
02:41 - Тошкентни титратган икки мудҳиш қотиллик
Кеча Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 180-мактабнинг 4-синф ўқувчиси А.А. (исми шартли берилди — Ҳаракат) нинг жасади қўп қаватли уй ертўлаларидан биридан топилган. Зўрлаш оқибатида ўлдирилган қизалоқ бир неча кун аввал ғойиб бўлган ва бу воқеа чилонзорликларни жунбушга келтирди.

Шунингдек, бугун Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Оқтепа (Чилонзор-оқтепа) маҳалласида яшовчи Руҳина исмли татар миллатига мансуб 14 яшар қизнинг жасади ҳам канализация туйнукларидан биридан топилган. У ҳам зўрлангандан кейин ўлдирилгани амаълум бўлди. Воқеа шоҳидларидан бирининг таъкидича, қизалоқнинг юз ва тана қисмларига сигарети чўғи босилган ва у қийнаб, ўта шафқатсизларча ўлдирилган.

Мазкур қотилликлар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томнидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.