18 May 2011
02:53 -
Ўзбек бозорларида гўшт ва шакар нархи ошиб бормоқда
Бугун Тошкентнинг йирик Қўйлиқ ва Олой бозорларида бир килограмм қўй гўшти нархи 16 000 сўм, лаҳм мол гўшти 17 000 сўм (7 АҚШ доллари атрофида)га кўтарилди. Шакарнинг улгуржи нархи 3800 сўмга етди. Мустақиллик йилларидаги энг юқорги кўрсаткич бўлган бу миқдоринг яна ошиши кутилмоқда.
Гўшт нархи кўтарилишини сўйилаётган молларнинг қимматлашуви билан изоҳлаётган қассоблар Туркманистондан гўшт кирмай қўйгани, йилнинг қурғоқчил келгани ва ҳозирги иликузилди даври билан боғлашмоқда. Шакар эса содда кишилар тилида айтганда мураббо ёпиш мавсуми муносабати билан қимматлабди. Аслида эса бозор муносабатларига тўла ўтмаган Ўзбекистонга кириб келадиган бу маҳсулотлар сотуви коррупцион халқалар назоратида бўлиб, бозордаги нарх-навони улар белгилашади.