17 May 2011
01:24 -
Наманганда масхарабозлик: “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзуида давра суҳбати
Расмий хабарларда айтилишича, вилоят марказида ўтказилган бу давра кенгашини Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва Хавфсизлик Масалалари Қўмитаси ва Халқ депутатлари Нманган вилоят Кенгаши ҳамкорликда ўтказибди.
Дунёнинг энг ёмон 10 диктатураси рўйхатига киритилган Ўзбекистонда “инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” деб гапиришнинг ўзи, табиий, масхарабозликдир. Бунинг устига, тадбир ташкилотчилардан бири - Сенатнинг Мудофаа ва Хавфсизлик Масалалари Қўмитаси эканлигига нима дейсиз? Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, давра суҳбати қатнашчилари Ўзбекистонниннг хавфсизлиги нуқтаи назаридан “олий қадрият” деб баҳоланган “инсон ҳуқуқлари” масалалари билан кейинги асрда шуғулланиш лозимлиги хусусида бир фикрга келишган бўлса ажаб эмас.
Дарвоқе, давра суҳбатида Наманган шаҳар ҳокими И.Ботиров, Н.Садриддинов, Наманган вилояти Адлия бошқармаси раҳбари У.Исматуллаев каби одамлар қатнашган.