14 May 2011
03:16 -
Оқдарё тумани прокурори пора билан ҳибсга олинди
Самарқанд вилояти МХХ тезкор вакиллари томонидан Оқдарё тумани прокурори А. Б. (исми-шарифи шартли келтирилган - Ҳаракат) ўта оғир жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган фуқаронинг қариндошларидан 12 000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинди. Хавфсизлик хизматининг Самарқанддаги идораси ертўласида сақланаётган прокурорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур маълумотни Оқдарё тумани прокуратурасининг навбатчилик қисми (+998 66 492 56 97) ҳам тасдиқлади.
Мазкур маълумотни Оқдарё тумани прокуратурасининг навбатчилик қисми (+998 66 492 56 97) ҳам тасдиқлади.