14 May 2011
03:41 -
Ўзбекларнинг қирғини бўйича Халқаро Комиссиянинг ҳисоботига ҳамма муносабат билдирмоқда, мамлакатимиз расмийлари жим
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўтган йили Қирғизистон жанубида юз берган қонли воқеаларни текширган Халқаро Мустақил Комиссиянинг баёнотига ЕИ, ЕХҲТ, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўз расмий муносабатларини билдирдилар.
Бугун Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Информация ва матбуот департаменти раҳбари ўринбосари Алексей Сазонов ҳам бу ҳақда сўз юритган. Унинг фикрича, ҳисобот умуман олганда мувозанатли тузилган. Энг муҳими, Қирғизистон раҳбарияти ҳисоботдаги таклифларни ижро этиш бўйича махсус комиссия тузиш ниятида эканлигидир.
Маълумки, Ўзбекистондан фақат “Бирлик” Партияси бу ҳисоботга ўз муносабатини билдирди ва қирғиз халқидан ўз ичидан чиққан фашистларни қоралашни, ўзбекларга нисбатан ҳали ҳам давом этаётган босимни тўхтатишни талаб қилди.
Аммо, минг афсуски, Ўзбекистон раҳбарлари ва унинг тегишли идоралари бу хусусда ҳали ҳам сукут сақлашмоқда. Балки, миллатга хиёнат қилганлардан бошқа нарса кутиб ҳам бўлмас.