14 May 2011
01:09 -
Муаммар Каддафи ўлим тиғида юрибди, ҳамма диктаторлар талвасада
Жаҳон хабар агентликлари Италия ташқи ишлар вазири Франко Фраттинига асосланиб билдиришича, Ливия диктатори Муаммар Каддафи ёки ўлган ёки яраланган. У НАТО қўшинларининг ракетали ҳужуми натижасида ўлган ёки яралангани тахмин қилинмоқда.
Мухбиримизнинг фикрича, Каддафининг жисмоний ўлими энди ҳеч кимни қизиқтирмайди. Чунки, у сиёсий маънода ўлиб бўлди. Бу Ливия халқи учун ҳам, дунё учун ҳам, энг муҳим нарсадир.
Бунинг устига, Гаагадаги халқаро суднинг прокурори келаётган душанба куни ливиялик уч мулозимни оммавий қотиллик айби билан ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқармоқчи. Уч одамдан бири Муаммар Каддафи бўлиши кутилмоқда.
Нима бўлганда ҳам, дунёда диктаторларга муносабат ўзгарди. Аввалари жаҳон жамоатчилиги уларни қоралаш билан чекланарди. Энди халқаро ҳаётга жонга теккан диктаторларни ҳали унчалик қонунлаштирилмаган халқаро нормалар асосида йўқ қилиш амалиёти кириб бормоқда. Агар Каддафидан кейин Сурия диктатори Башар Асад ҳам йўқ қилинса, бу норма қонунлаштирилгани ҳақида гапириш мумкин.
Бу воқеалар Марказий Осиё диктаторлари учун ҳам дарс бўлиши керак. Ўтган куни АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида Марказий Осиё ва Араб мамлакатлари ўртасида ўхшашлик қидиришга қаратилган мажлиснинг ўтказилиши ҳам тасодифий эмас.
Эслатиб ўтиш керакки, диктаторларни халқаро ҳамжамият тарафидан йўқ қилиш амалиёти халқарога нормага айлантирилиши лозимлигини “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” журналининг 2003 йил 2 (41) сонида эълон қилинган “Саддам Хусайн кетказилиши керак” номли мақоласида ёзган эди (http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=41&id_topic=36&id_stat=64).
Нима ёзсам ёки гапирсам амалга ошаверишидан ўзим ҳам ташвишдаман, дейди бу хусусда Абдураҳим Пўлат.