13 May 2011
13:00 - Қирғиз фашисти + Ислом Карим = Ўзбекнинг душманими, ёки Ўзбекистон президентининг ҳақиқий қиёфаси
Ўтган йили ёзда қирғизистонлик ўзбекларни қатлиом қилиш ишига бошчилик қилган қирғиз фашисти, Ўш шаҳрининг ҳокими Мелисбек Мирзакматов (билмаганлар учун: Мелис, аслида, Маркс, Энгельс, Ленин, Сталин исмларининг бош харфларидан Совет замонида яратилган коммунистик исмдир) Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни ўрганиш учун тузилган Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботида ўзи миллатчи деб таърифланганидан норози бўлиб, бу хусусда махсус чиқишлар қилмоқда, дейилади қирғиз матбуотидаги хабарларда.

У шаҳар ҳокими сифатида ҳамма миллатларни бир хил ҳимоя қилганини айтар экан, қонли воқеаларнинг сабабчиси сифатида Қирғизистондаги ўзбек диаспораси лидерларини кўрсатишга ҳаракат қилган. Тўғри, дейди мухбиримиз, ўзбек диаспорасининг лидерлари ақлсизликлари туфайли қирғиз фашистларининг тегирмонига сув қуядиган ҳаракатлар қилиб, ўзбекларнинг қирғин қилинишига ёрдамчи бўлдилар. Аммо, бу нарса қирғиз фашистларини оқлаш учун асос бўлолмайди.

Айни замонда, Мелисбек Мирзакматовнинг чиқишларидаги яна бир нарсага эътибор бериш ўзбеклар учун фойдали бўлади.

У ўз чиқишларининг бирида айнан қуйидаги сўзларни ҳам айтган: “Мени бир нарса изтиробга солади: Комиссиянинг ҳисоботида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг миллатлараро конфликтни барқарорлаштириш борасидаги юксак хизматлари тилга олинмайди. Каримовнинг ички ишларимизга аралашмаслик, чегараларни мустаҳкамлаш ва қочқинларга ёрдам бериш бўйича ақлли сиёсати Марказий Осиёда бўлиши мумкин бўлган катта талофатларнинг олдини олди. Кўпмиллатли халқимиз унинг Қирғизистонга бўлган дўстона муносабатини юқори баҳолайди”.

Кўриниб турибдики, қирғиз фашистларининг раҳбари ўзбекларни қатлиом қилишда Ислом Каримов ўзларига ёрдамчи бўлганини, Ўзбекистон президенти қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмаганини очиқча олқишлашгача бориб, унинг устидан кулмоқда.

Ислом Карим ўзи қирғиз фашистларидан кўрсатаётгандек одам эмаслигини кўрсатолмаса, ростдан ҳам ўзбек миллатига хоинлик қилган шахс сифатида тарихда қолади.