13 May 2011
01:12 -
АҚШнинг Хелсинки Комиссиясида Марказий Осиёга бағишланган тинглов бўлди, у ерда Абдураҳим Пўлат иштирок этди
Кеча 21 аъзосининг 9 нафари сенаторлардан, 9 нафари конгрессменлардан, 3 нафари ҳукумат вакилларидан иборат бўлган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Комиссиясининг (норасмий номи – Хелсинки Комиссияси) мажлисида “Марказий Осиё ва Араб баҳори: Инсон ҳақларига босим ортмоқдами?” деган мавзуда тинглов бўлди. Тингловчилар, табиий, Комиссия аъзолари ва хоҳлаган одамлар, нутқ қилувчилар – Комиссия танлаган мутахассислар. Бу сафар уларнинг рўйхати қуйидагича бўлди:
Роберт Блейк – Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осий мамлакатлари бўйича ёрдамчиси.
Стивен Бланк, АҚШ армиясининг Ҳарбий Колежи профессори; америкалик политолог, бир вақтлар”Озодлик” радиосининг раҳабариятида ишлаган Пол Гобл; Сиэтл Университетининг профессор ёрдамчиси Скотт Радниц ва 2005 йили тузилиб, қоғозда қолиб кетган “Қуёшли Ўзбекистон” коалицияси раҳабари Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаров.
Кечаги йиғилишда Комиссия аъзоларидан фақат икки киши иштирок этди. Булар - Комиссия раисдоши, конгрессмен Кристофер Смит ва комиссиянинг оддий аъзоси бўлган конгрессмен Стиф Кохен. Қолган сенатор ва конгрессменларнинг ёрдамчилари бу ерда ҳозир бўлгани учун мажлис залида 40 га яқин одам бор эди.
Биринчи бўлиб сўз Роберт Блейкга берилди. У энг умумий шаклда Марказий Осиёдаги 5 мамлакат ҳақида бир неч оғиздан сўз гапирди ва Марказий Осиёда Араб ўлкаларидаги каби воқеалар бўлмаслигини айтди. У икки конгрессменнинг саволларига жавоб бергач, мажлисни тарк этди. У билан биргаликда мажлис қатнашчиларининг ярмидан кўпи чиқиб кетганидан тахмин қилиш мумкинки, Комиссия аъзоларининг ёрдамчилари бу ерга фақатгина уни эшитиш учун келишганди.
Ундан кейин сўзга чиққанларнинг ҳаммаси Марказий Осиёда Араб мамлакатларида каби воқеалар такрорланмаслигини ўзларича асослашди.
Расмиятчилик учунгина ўтказилган бу йиғилишининг сайтимиз ўқувчилари учун қизиқарли бўлган тарафлари ҳам бор. У ерда оддий тингловчи сифатида “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат иштирок этди ва Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк билан суҳбат қилди. У Роберт Блейкга “Бирлик” Партияси Маркзий Кенгашининг 7 майда Тошкентда бўлиб ўтган мажлиси ҳақида “Ҳаракат” агентлиги инглиз тилида тарқатган хабарни топширди. 38 кишилик Марказий Кенгашнинг 30 аъзоси Тошкентда йиғилганини хабарда ўқиган Роберт Блейк ҳайронлигини яширолмасдан, ўтказилган мажлиснинг тафсилотларини билишга ҳаракат қилди.
Абдураҳим Пўлат мажлис сўнгида конгрессмен Стиф Кохен билан ҳам суҳбатлашди ва унга ҳам “Бирлик” Марказий Кенгашининг Тошкентдаги йиғилиши ҳақидаги хабарни берди.
Комиссия раисдоши Кристофер Смит мажлис тамом бўлмасдан бироз олдин кетиб қолгани сабабли, Абдураҳим Пўлат ўзининг эски таниши билан суҳбат қилолмади.
Дарвоқе, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг Тошкентдаги мажлиси ҳақидаги инглизча хабар ва партиянинг Қирғизистон бўйича баёноти ҳамма келганларга тарқатилди.