10 November 2006
04:00 -
17:00 - Путин битта сувга иккинчи марта киришга уриниб, Бушни яна оғдириб олмоқчи 10:30 - Венадаги конференция бўйича Веритас ҳаракатининг ахбороти ҳақида 9:00 - “Бирлик” фаоллари Брюсселдаги учрашувларини тамомладилар

17:00 - Путин битта сувга иккинчи марта киришга уриниб, Бушни яна оғдириб олмоқчи
Путин билан Бушнинг шахсий алоқалари Россия-АҚШ муносабатларидан анчагина юқори даражада яхши эканлигини ҳамма билади, дейди “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат. Бунинг сабабини ҳамма ҳам яхши тушунмаслиги мумкин. Сабаб - 2001 йил 11 сентябрдаги террористларнинг АҚШга ҳужуми кунида. Ўша куни террористлар эгаллаб олган самолетлар бирин кетин Нью-Йорк, Вашингтон ва Пенсильванияда портлай бошлагач, ҳамма паникага тушгани маълум. Америка бўйлаб ҳамма граждан самолетларининг учиши тўхтатилди, аммо ўша соатларда террористларнинг яна қандай режа ва имкониятлари борлиги ҳамма учун қоронғу эди. Кўпчилик Оқ ўй ва Капитолийга ҳужумлар бўлишидан қўрқарди.
Бу соатларда АҚШ президенти ўзининг ҳеч ким билмайдиган бир ердаги маҳфий бункерида эканлигига кейинчалик ярим очиқлик киритилди. Мен шахсан ўзим ўша соатларда Бушнинг аҳволини тушунишга ҳаракат қилгандим. Кўз олдингизга келтиринг, совуқ уруш тамом бўлгандан кейин якка супердавлатга айланган мамлакатнинг президенти ўзи халқи ҳам билмайдиган жойда, ўз мамлакатининг ичида қандайдир террористлардан бекиниб ўтиришга мажбур. Албатта, террористлар катта ниҳоий ғалабага эришадилар деб ҳеч ким ўйламасди, аммо ўша соатлардаги ваҳима ва номаълумликни тушуниш мумкин.
Айнан ўша соатларда Бушга биринчи бўлиб Буюкбритания Бош вазири, Бушнинг дўсти Тони Блэр ёки бошқа Ғарб давлатларининг лидерлари эмас, айнан Владимир Путин телефон қилиб, ҳали ном ҳам берилмаган бу антитеррористик урушда Буш билан бир қаторда бўлишини эълон қилади. Буш учун бу қўнғироқ қанчалик қимматли бўлганини тушуниш қийин эмас. Буш ўша қўнғироқни биринчи муҳаббати каби эслаб қолиши маълум эди ва шундай бўлди. Сўнгги йилларда жуда кўп масалаларда Россия ва АҚШ ўртасида кескинлик ортган ҳолларида Бушнинг Путинга муносабати ўзгармаётгани ва Путин бу ҳолдан Россия манфаатлари учун яхшигина фойдаланаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Россия президенти Владимир Путин яна бир марта ўшанга ўхшаш шароитдан фойдаланмоқчига ўхшайди. Бугун Осиё Тинч океани Иқтисодий Ҳамкорлигининг мажлисида қатнашиш учун Вьетнамга учиб кетаётганда Жорж Буш Владимир Путиннинг шахсий таклифи билан қисқа вақт Москвада тўхташи ва Россия президенти билан учрашашиши эълон қилинди.
Маълумки, АҚШдаги 7 ноябрь сайловларида Бушнинг партияси (республикачилар) демократларга ютқазди. Баъзилар ўйлаётгандек, бу воқеа АҚШнинг ташқи сиёсатида катта ўзгаришларга олиб бормайди, аммо ҳозирданоқ бу Бушнинг шахсий мағлубияти деб ҳисобланмоқда. Бунинг устига икки жабҳада (Афғонистон ва Ироқ) уруш олиб бораётган Бушнинг у ерларда ҳам муваффақиятлари оз эканлигини ҳисобга олсак, сайловлардаги ютқазиш АҚШ президентининг амбицияси учун қанчалик катта зарба эканлинини тушуниш мумкин.
Ўйлайманки, шундай шароитда яна унинг кўнглини олиб, уни Россия манфаатлари учун ишлатмоқчи бўлган Владимир Путин янглишади. Қадим юнонлар айтгани каби “Бир сувга икки марта кириб бўлмайди”. У сувлар оқиб кетди, АҚШ президенти "оқсоқ ўрдакка" айланиб бўлди. Қолаверса, русларнинг “Бир нуқтага икки марта ўқ уриб бўлмайди” деган мақоли ҳам жуда ўринлидир.
Буш бу таклифни қабул қилиб катта хато қилмоқда. Унинг ҳозир Путин билан учрашуви ҳамма тарфдан ўз мағлубиятларини тўла тан олиш ва Путиннинг тегирмонига сув қуйишга уриниш деб баҳоланиши шубҳасиз.
10:30 - Венадаги конференция бўйича Веритас ҳаракатининг ахбороти ҳақида
Ҳуқуқ ҳимоячиси Веритас ҳаракати кеча тарқатган хабардан маълум бўлишича, шу йил 2-3 ноябрь кунлари Австриянинг пойтахти Вена шаҳрида ЕХҲТ томонидан уюштирилган конференцияда бу ташкилотга кирувчи мамлакатларда парламентаризм ва сиёсий партияларнинг ривожланишига оид масалалар кўрилибди. Конференция ишида Ўзбекистондан 3 киши қатнашган – Ташқи ишлар вазирлигиниг вакили, ЕХҲТнинг Тошкентдаги офисининг вакили ва Веритас билан ҳамкорлик қилувчи мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
Веритаснинг бу хабарномасида 2 жиддий хато борлигига ҳаммани диққатини қаратиш лозим, дейди мухбиримиз.
Биринчиси. Камолиддин Раббимов конференциядаги докладида Ўзбекистоннинг сиёсий парияларни молиявий таъминлашни тартибга солувчи қонунинг 15-чи моддасини бекор қилиш кераклигини гапирибди. Ваҳоланки, бу модда сиёсий партияларга чет элдан молиявий ёрдам бериишни тақиқлайди. Бу жуда муҳим модда бўлиб, у мутлақо тўғридир. Сиёсий партиялар мамлакатнининг бошқарув системасида ўзак ролини ўйнайдиган ташкилотлардир. Улар фақат ўз халқидан ёрдам олиши ва фақат унинг олдида жавоб бериши керак. Бу моддани бекор қилишни кун тартибига олиб келишнинг ўзи мантиқсиздир.
Иккинчиси. Куни кеча Олий Мажлисга президент тарафидан киритилган "Дaвлaт бoшқaрувини янгилaш вa янaдa дeмoкрaтлaштириш ҳaмдa мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишдa сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш тўғрисидa"ги қонун ҳеч бир асоссиз олқишланган, қонунда биринчи марта фракциянинг ифодаси берилгани, “парламентдаги кўпчилик” тушунчаси киритилгани урғуланган. Ваҳоланки, “фракция” тушунчаси Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар ҳақидаги қонунида аллақачон ўз ифодасини топган, “парламентдаги кўпчилик” тушунчаси эса тривиал нарса бўлиб, ҳукуматдан мустақил парламент яратиландан кейин ўз-ўзидан ўртага чиқадиган нарсадир. Ҳозир эса парламентнинг ўзи масхарабозлик саҳнаси экан, бу масхарабозлик саҳнадаги қандайдир фракцияларнинг жиддий роли ҳақида гапириш ножиддийликдир.
9:00 - “Бирлик” фаоллари Брюсселдаги учрашувларини тамомладилар
Кеча тушдан кейин “Бирлик” партияси раисининг ўринбосарлари Пўлат Охун ва Исмоил Дадажон ҳамда партиянинг Қўқонлик фаоли Рафиқжон Ғани Европарламентнинг Халқаро алоқалар комитетининг раис ўринбосари, Литвалик депутат Витаутас Ландсбергис билан унинг расмий мақомида учрашдилар. Машҳур “Саюдис”нинг раиси, сўнгра мустақил Литва парламентининг биринчи раиси вазифасини бажарган Ландсбергис ўзбек демократларини эски қадрдонлардек қучоқ очиб кутиб олди. У Пўлат Охунни шахсан танирди ҳам. Маълумки, улар СССР Халқ депутатлари Қурултойи таркибида тузилган биринчи мухолиф гуруҳида, яъни Регионлараро Депутатлар Гуруҳида бирга фаолият олиб боришган эди.
Ўзбек демократилари Витатуас Ландсбергисни Ўзбекистондаги аҳвол билан яқиндан таништирдилар, “Бирлик”нинг Европа-Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларига бағишланган Баёнотини унга топширдилар. У олган маълумотлари учун меҳмонларга ташаккур билдириш билан бирга, бу масалаларда Ўзбекистоннинг демократик мухолифатига ҳар қандай ёрдам беришга ҳозир эканлигини билдирди. Бу йўналишда нималар қилиш хусусида маслаҳатлашилди.
“Бирликчилар шу куниёқ ўзлари вақтинча яшаётган Швецияга қараб йўлга чиқдилар.
Пўлат Охун Брюсселдаги учрашувлар ўзлари учун жуда ҳам фойдали бўлганини билдирди. Мухолифатчилар олган маълумотлардан шу нарса маълум бўлдики, ЕИ-Ўзбекистон муносабатлари кўпчиликнинг назаридан четда қолган ва Ўзбекистон билан яқиндан шуғулланувчи кичик бир гуруҳ депутаталарнинг таклифлари Европарламент тарафидан тасдиқланган. Бу қарор ЕИнинг ижроочи органи бўлмиш Вазирлар Кенгаши (аниқроғи, ЕИга кирувчи мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши) учун тавсия сифатидир. Бу тавсияларнинг моҳияти шундан иборатки, Ўзбекистон Андижондаги хунрезликдан кейин дунё жамоатчилиги, хусусан Европа Иттифоқиянинг тавсиялариа қулоқ солмагани сабабли, унга қарши киритилган санкциялар кучда қолдирилиши ёки яна ҳам кучайтирилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам сўнг сўз Вазиларлар Кенгашида.
Яна бир нарса аниқки, 13 ноябрь куни Вазирлар Кенгаши тарафидан олинадиган қарор ёки қарорлар Андижон воқеаларидан кейин юзага келган кескинликка чек қўймайди, балки, шу йўналишда қилинадиган қадамларнинг биттаси бўлади. Шу сабабли, ўзбек мухолифатчилари нафақат Европарламент, балки ЕИнинг Вазирлар Кенгаши билан яқиндан алоқалар ўрнатиб, Ўзбекистонга тегишли самарали қарорлар чиқарилишига эришишлари керак.