10 May 2011
23:19 - Ўзбекистоннинг халқаро заҳиралари қанчалигини билмаймиз, аммо Қозоғистонники 73 млрд доллар
Аввалги хабарларимиздан бирида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов мамлакатимизнинг олтин-валюта заҳиралари (ҳозир буни халқаро заҳиралар дейишади) кейинги 5 йил ичида 6 (!!) марта ошганини айтгани устидан кулгандик. Кулишимизнинг сабаби - Рустам Азимов заҳираларнинг абсолют миқдорини айтмагани эди.

Казинформ агентлигининг билдиришича, бугун Қозоғистон Миллий Банкининг раиси Григорий Марченко ўз мамлакатининг халқаро заҳиралари 73 млрд бўлганини айтган.

Бундай шароитда фол очишдан бошқа иложимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи қанчалик ночор эканлигини ҳисобга олиб тахмин қилиш мумкинки, заҳираларимизнинг миқдори қозоқлардан 10 баравар кам, яъни 3 мирд доллар атрофида бўлса керак.