04 May 2011
23:51 -
Жалолобод шаҳар суди ўзбек диаспораси лидерлари устидан судни қолдирди
Қирғизистоннинг оммавий ахборот воситалари Жалолобод шаҳар суди ўзбек диаспораси лидерлари устидан бошланганми ёки бошланиши керак бўлган судни 11 майга қолдирганини билдирдилар. Сулаймон Отақулов раислигидаги суд 6 киши – Қирғизистондаги ўзбек диаспорасига лидерлик қилган Қодиржон Ботиров, Ином Абдурасулов, Абдраҳмон Абдуллаев, Маҳаматрасул Абакжонов, Ҳалилжон Худойбердиев ва Жавлон Мирзахўжаевларга қарши очилган жиноий ишни кўриши керак эди. Уларга оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, сепарастик фаолият олиб бориш ҳамда миллий, ирқий, диний ва минтақалараро душманлик кайфияти қўзғатиш каби айблар қўйилган. Қодиржон Ботировдан ташқари қолган 5 кишига эса ноқонуний қуролланган гуруҳлар тузиш айби ҳам қўйилмоқда.
Суднинг қолдирилганини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни ўрганиш учун қирғиз ҳукуматининг ўзи тарафидан тузилган Халқаро Мустақил Комиссия ўзбеклар геноцид қилинганини феълан тон олиб турган бир пайтда, яна ўзбекларни суд қилиш Қирғизистондаги ҳокимиянинг афти-башарасини яна ҳам яхшироқ очиб берган бўларди. Аммо, ўзбекларни таъқиб қилиш тўхтамаслигини ақли расо ҳар қандай одам кўриб турибди.
Ўзбекларни ҳимоя қилиши мумкин бўлган ва ҳимоя қилиши керак бўлган Ўзбекистонда ҳокимият ўзбек миллатининг душманлари қўлида экан, қирғизларни ҳеч ким тўхтатолмайди.