05 May 2011
02:30 - Ичган ҳайдовчиларни қамаш ҳам мумкин бўлмоқда, Ўзбекистонда
Расмий маълумотларга кўра, охирги уч йил ичида Ўзбекистонда сал кам 40 минг автомобил-транспорт ҳодисаси юз берган, 8 мингга яқин одам ҳалок бўлган, 41 минг киши турли даражадаги жароҳатлар олган, дейилади 12.uz сайтининг хабарида.

Мамлакатимизда бу каби ҳодисалар билан курашишнинг йўли сифатида, ҳамма нодемократик давлатларда бўладигани каби, автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан жазони кучайтириш йўли танланган. Ҳозир Ўзбекистоннинг Маъмурий маъсулият кодексига ўзгартиришлар киритилди. Энди спиртли ичимлик ичиб автомобиль ҳайдаётганлар қамоққа ташланади.

Аслида, дейди мухбиримиз, ичган ҳайдовчиларни қамоққа ташлаш автомобиль йўлларида бўлаётган фожеали воқеалар сонини камайтириш йўлидаги асосий восита эмас. Йўлларни яхшилаш, икки тарафга кетаётган автомобиллар оқимини тўсиқлар билан ажратиш, йўлларнинг кесишган жойларида кўпроқ кўприклар қуриш каби ишлар билан ҳам автомобиль йўлларида бўлаётган ҳалокатларни кескин камайтириш мумкин.