04 May 2011
13:18 - Ўзбек ва туркман режимбошилари эрта-индин Тошкентда ҳасратлашишади
Аввалроқ эълон қилиниб, бугун ЎзА тарафидан қайта тасдиқланган хабарга кўра, эрта ва индин Туркманистоннинг диктатори Қурбонгули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади ва бу ерлик ҳамкасби билан музокаралар олиб бради.

Икки қўшни мамлакат ўртасида муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар етарлича бор. Улар ростдан ҳам муҳокама қилинади, керакли ҳужжатлар имзоланади.

Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, икки режимбоши алоҳида ўтириб, дунёдаги сўнгги воқеалар, хусусан, Араб дунёсида баъзи диктаторларнинг курсиси ағдарилиши, бошқалариники қимирлаб қолиши ва Бин Ладеннинг ўлдирилиши натижасида ўз атрофларида юзага келган психологик дискамфорт хусусида ҳасратлашишади. Табиий, ҳозирча фақат психологик дискомфорт ҳақида гапириш мумкин, чунки, қулларга айлантирилган ўзбек ва туркман халқлари режимбошилар учун яқин-орада реал хавф туғдирмайдилар.