04 May 2011
02:50 - Ҳукумат “Олтин қалам” мукофоти эгаларини саралашда янглишмади
Мамлакат ижодкорлари орасида ўтказилган “Олтин қалам” танлови якунланиб, мукофот эгаларига етди. Мамлакатдаги ислоҳотларни улуғлашда етакчилик қилган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси бош совринга эга бўлди. Уюшма раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқовга “Олтин қалам” ҳайкалчаси ва энг кам маошнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти топширилди.

Ижодкорлар орасида эса “Давр” информацион дастури муҳаррири Собир Турдиев биринчи, Ўзбекистон телеканали муҳаррири Мастура Фармонова иккинчи ҳамда Бухородаги “Истиқлол” телевидениеси бош муҳаррири Зилола Худойқулова учинчи ўринни эгаллади. Албатта, ҳукумат мукофотларни тақсимлашда янглишмади, тақдирланганларнинг барчаси хўрак эгасига содиқдир, дейди мухбиримиз.