04 May 2011
01:30 -
Қирғизистонда ўзбеклар қатлиом (геноцид) қилингани, қирғиз фашизми борлиги феълан тан олинди, Ислом Каримга шапалоқ тортилди
Қирғизистон жанубида ўтган йили 10-13 июнь кунлари бўлган қонли воқеаларни ўрганиш бўйича бу мамлакатнинг ноқонуний ҳукумати тарафидан туздирилган гўёки Халқаро Мустақил Комиссия тўла бетараф бўлолмаслигини билдирган “Ҳаракат” агентлиги мухбирлари бу комиссиянинг хулосалари ўзбеклар тарафидан қабул қилинмаслиги лозимлигини аввалдан урғулашганди.
Қирғиз оммавий ахборот восталарида бугун шу Комиссиянинг ҳисоботи Комиссия раиси Киммо Килюнен (расмда) тарафидан журналистларга тақдим қилинди, айни замонда, ҳисоботнинг русча варианти эълон қилинди.
Бу ҳисоботнинг энг муҳим 3 нуқтасинигина тилга оламиз:
- Қирғизистон жанубида ўзбеклар геноцид қилинмаган. Аммо, ўзбекларга нисбатан қилинган ваҳшийликлар инсониятга қарши жиноят категориясига киради. Қирғизларнинг ҳаракатини ифодалаш учун фашизм эмас, этномиллатчилик билан қўшилиб кетган сиёсий фанатизм ифодаси кўпроқ тўғри келади.
- Қонли воқеаларда 500 га яқин киши ҳалок бўлган, уларнинг 75 фоизи ўзбеклар. Айни замонда, ўша воқеалар бўйича жавобгарликка тортилаётган одамларнинг 80 фоизи ўзбеклар.
- Воқеаларда ҳеч қандай учинчи кучларнинг изи кўринмади.
Баъзи сўз ўйинлари эътибор бермасдан, айни замонда, бу Комиссия Қирғизистон ҳукуматининг ўзи тарафидан яратилгани ҳам ҳисобга олсак, Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан геноцид қилингани, қирғиз фашизми мавжуд эканлиги ҳисобатда феълан тан олинганини кўрамиз.
Ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар бўла туриб, ҳозир жиноий жавобгарликка тиртилаётган ўзбекларнинг фоизи 80 эканлигидан кўриниб турибдики, қирғиз фашистлари ўзбекларни эзиш сиёсатини давом эттирмоқдалар ва бундан қайтмоқчи эмаслар.
Воқеаларда ҳеч қандай учинчи кучларнинг изи кўринмаганини тан олиш эса, Ўзбекистон президенти Ислом Каримга шапалоқ уришдир. Чунки, айнан шу одам, ўзбекларни ҳимоя қилишдан қочгани етмагандек, қирғизларни ҳимоя қилиш мақсадида “Воқеаларнинг сабабчиси – учинчи кучлардир” деб БМТ минбаридан ҳам ваъзхонлик қилган эди.
Ҳисоботдан асосий хулоса шундаки, Қирғизистон ўзбеклари ҳали ҳам ҳимояга муҳтожлар. Уларни ҳимоя қилоладиган ягона куч Ўзбекистондир. Амма бу ерда ҳокимиятда миллат хоинлари ўтирибди.