30 April 2011
07:06 -
Қирғизистонда сенсация: Ҳукумат ўзбекларга қарши зўравонлик қилган одам ушланганини биринчи марта тан олди
Маълумки, шу пайтгача ўзбеклар ушланарди, ўзбеклар айбдор деб топиларди. Ваҳоланки, бутун жаҳон ахборот воситалари Қирғизистгон жанубида айнан ўзбеклар қирғин қилингани ҳақида хабар беришган.
26 апрелдаги хабарларимизнинг бирида қирғизларнинг 24.kg агентлигига асосланиб, Ўшда ўтган йили бир одамнинг уйини ёқиб юборгач, унинг Мерседес Бенц русмли автомобилини олиб кетган жиноятчи қўлга олинганини билдиргандик. Уйи ёқилган одам ўзбек, уйга ўт қўйган ва машинани ўғирлаган одам қирғиз бўлса керак тахмин қилгандик. Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни ўрганиш учун қирғизларнинг ўзи тарафидан тузилган гўёки Халқаро Мустақил Комиссия ҳам феълан қирғизларни айбдор деб топгандан кейин, қирғиз ҳукумати ўзини оқлаш учун бир қирғиз жиноятчисини ушлаб, ҳамма нарсани адолат доирасида бўлаётгандек қилиб кўрсатмоқчи, дегандик.
Ҳозирча ўша тахминларимизнинг ярми тасдиқланди. Яна ўша 24.kg агентлигининг билдиришича, кеча Қирғизистон ички ишлар вазирлиги уйи ёқилиб, автомобили олиб кетилган одам ўзбек эканлигини тан олибди. Аммо, қўлга олинган жиноятчи қирғиз эканлиги айтилмайди. Буни ҳам тан олиш учун бечора қирғиз расмийларига яна 4 кун вақт керак дир.
Бир қирғиз жиноятчисини қўлга олиш ва кейин уни жазолаш билан иш битмайди. Қирғизлар ўз ичларидан чиққан фашистлар тарафидан ўзбеклар қатлиом қилинганини тан олиб, қирғиз фашизмини қоралашлари, келажакда бундай воқеалар бўлмаслигини олдини олиш механизми сифатида Қирғизистон жанубида Ўзбек мухторияти тузишга йўл очишлари шарт.