27 April 2011
04:00 -
Бугун Васила Иноятнинг туғилган куни
1989 йил 19 октябрь куни “Бирлик” халқ ҳаракатининг “Ўзбек тили – давлат тили” шиори остида ўтказган навбатдаги митингида ўзининг “Она тилим олган куним тўй қилман” деган сўзлари ҳам бор бўлган шеърини ўқиб, машҳур бўлган, ўшандан бери “Бирлик” фаолига, афсонавий инсонга айланган Васила Иноят бугун 55 ёшга тўлди.
1993 йилнинг бошларида уни президент Ислом Каримни қонхўрликда айбловчи шеъри учун суд қилишганда, маҳкама жараёнини ёритиш учун Москвадан келган “Известия” газетасининг мухбири Марина Лебедева “Ўзбекистонда Васила каби 5 аёл бўлса эди, Ислом Каримов мамлакатдан қочиб кетарди. Аммо, минг афсуски, ўзбек аёллари биргина Василани туғишибди” деган эди. Бу жасур аёлни таърифлаш учун ҳали ҳам актуаллигини йўқотмаган ўша сўзлардан бошқаси керак эмас.
“Бирлик” Партиясининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг асосчиси ва раисаси сифатида дунёга машҳур бўлган Васила Иноятнинг ажойиб оиласи ҳам бор. У турмуш ўртоғи Тўлқин билан бирга келинли ва куёви бўлган. Улар бир-биридан ширин набиралари билан яшашади.
Бугун ўз сафдоши ва дўстини туғилган куни билан табриклаган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат унга узоқ умр, шахсий ва сиёсий ҳаётида бахт ва улкан муваффақиятлар тилади.
Ўйлаймизки, Васила Иноятнинг дўстлари, сафдошлари ва сайтимизнинг ҳамма ўқувчилари бу табрик сўзларига қўшиладилар.