26 April 2011
12:45 -
Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўшдан қизиқ хабарлар келишга бошлади
Қирғиз оммавий ахборот воситалари Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўшдан берган баъзи хабарлари бир қарашда оддий воқеага ўхшайди Масалан, бу ерда ўтган йили ўзбеклар қирғин қилинган даврда ҳукумат кучлари йўқотган бир Калашноков автомати исми келтирилмаган одамнинг автомобилидан топилибди.
Бошқа бир хабарга кўра, ўтган йили бир ўшлик одамнинг уйининг ёқиб юбориб, унинг Мерседес Бенц русмли автомобилини олиб кетган жиноятчи қўлга олинибди. Табиий, унинг ҳам исми келтирилмайди.
Бу хабарларнинг бугун пайдо бўлиши тасодиф эмас. Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни, тўғрироғи, ўзбекларниг қирғин қилиниши билан боғлиқ бўлган воқеаларни ўрганиш учун қирғизларнинг ўзи тарафидан тузилган гўёки Халқаро Мустақил Комиссия ҳам, ўша воқеалар ўзбекларга қарши зўравонлик эканлигини аниқлади. Ўша воқеаларнинг айбдорларини топиш ишлари ҳам ўзбекларга қарши зўравонликнинг давом бўлаётгани феълан исботланди.
Тахмин қилиш қийин эмаски, қирғиз ҳукумати ўзини оқлаш учун, юқорида айтилган икки жиноятчини ушлаб, улар қирғизлар бўлса керак, ҳамма нарсани адолат доирасида бўлаётгандек қилиб кўрсатмоқчи.