26 April 2011
03:54 - Ит тишлаган дипломатимиз масаласи Ташқи ишлар вазирлигида муҳокама қилинган
Қатор араб нашрлари бир неча кун аввал Қувайтдаги элчихонамиз вакилини Буюк Британия фуқароси бўлган Бан Чарлз исмли киши ўз итига талатгани ҳақидаги хабарни тарқатганди. Ўшанда элчихона ҳудудини қўриқламоқчи бўлган яна бир ҳамюртимиз жиддий жароҳат олиб шифохонага етказилган ва ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганди.

Бугун эса ана шу воқеа Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарларининг тор доирадаги мажлисида муҳокама қилингани ҳақида маълумот олдик. Арзимаган воқеадан шов-шув ясаган Қувайтдаги элчилигимиз вакили гўё ўзбек дипломатиясини шарманда қилган эмиш, унинг келажаги яқин орада узил-кесил ҳал қилинармиш. Яъни, итга таланган юртдошимиз лавозимидан четлатилиши мумкин.

“Мисрдаги элчихонамиз вакили шер болаларини боқиб, дипломатиямизни шарманда қилганди. Энди бири итга таланиб ўтирибди” деди мухбиримизга маълумот етказган манба.