25 April 2011
03:19 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Менга адолат қилинг, жаноб президент!”
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга ОЧИҚ ХАТ

Одам туғилиб ота-онаси ва мактабдан олган ижобий тарбиялар онгига сингдирилиши аниқ. Беғубор ёшликдаги орзу-умид ва бошқа эзгу ниятлар билан, ҳаётни гирдобли ва тўфонли уммонига кириб жамиятни асосини ташкил қилувчи иллатлар яъни иккиюзламачилик, хиёнат, тухмат, қаллоблик, фирибгарлик ва бошқа қабихликларга юзма-юз дуч келар экан.

Ана шу жараёнда ҳар кимни психологияси салбийликни хазм қилмай кўникма ҳосил қила олмайди. Айнан ана шу параллелда оқ ва қора ҳамда кулрангга ажралиши инкорсиз факт. Кулранг муқаламунлар икки томонга албатта ҳиёнатлар билан хизмат қилар экан.

Иккаламиз ҳам жаҳон цивилизация ўчоқларидан бири саналган Моварауннахр қоқ марказидаги ён қўшни маҳалларда туғилиб бозоримиз ва мозоримиз бир муҳитда ўсганмиз. Ҳар биримиз қисқа қилиб айтганда ўзимизни иймонли мард инсон деб биламиз. Аммо бу фактлар инсоний фазилатлар мужассам шахс амалда ҳаркатидаги фақатгина ижобий натижалари билан баҳоланиши билгансиз деб ўйлайман. Бўлган воқеаларни асосини яширмай жуда қисқа баён қиламан.

Агарда тушунмовчилик ёки аниқлаш саволлари туғилса, 1989 йил Сизни УзКП МҚнинг биринчи котиблигига сайланишингиз, келажакда Президент бўлишингизга озодлиги, ҳаётини хавф остига қолдириб, Сизга йўл очиб берган инсонни қабулингизга чақириб тўрт оғиз суҳбатлашишга мардона журъатингиз етса керак деб ўйлайман.

Ҳукмдор тарихда фақатгина адолатпарварлиги сабаб ўчмас ном қолдиришини ҳатто ўзингиз ҳам Амир Темур мисолида таъкидлайсиз. Амалда ижросини намоён қилсангизгина натижа бўлишини билсангиз керак. Эсингизда бўлса 1990 йил бошларида ҳукмдор бўлиб, қудратли кучлар тизгини қўлингизда бўлсада Сизга нисбатан адолатсизликни сезганингиз учун минбардан туриб, “Адолат борми, сизларда” - дегансиз. Бу жараённи бошидан ўтказган ҳукмдорга хос асосий хусусиятлардан энг асосийси ҳақиқатни юзага чиқариб, адолатни тиклаш, матонат ва жасорати шакллантирилган бўлиб, беғаразлиги билан ажралиб туриши шартлигини билсангиз керак деб ўйлайман.

Тарихдан буюкликлари сабаб улуғланадиган ҳукмдорлар салоҳияти асосини фоний дунёга устун бўлолмаслигини, боқий дунёга дон олиб ўтолмаслигини англаган ҳолда раҳбарлик стратегия ва тактикасини амалга ошира олганлиги инкорсиз факт. Буюклар стратегик тактикасини энг асосийларидан биринчиси, тахтга келишига бевосита ёки билвосита сабабчи ва иштирокчиларни қадрлаш, миннатдорчилик билдириш, қарз ва фарзлигини унутмаслик ҳислатлари шаклланганидадир!

Шукр қилинг 73 ёшдасиз. Пучакдан сарагини оқилона, одилона ажрата билиб инсоний ва мардона баҳо бера оладиган даражага етгансиз деб ўйлайман.

1983 йил Усмонхўжаев раҳбар бўлгач ўзига ўхшаш ғирт аҳмоқлар: Н.Махмудов, К.Эргашевларни гапи билан биринчи бўлиб, Х.Яхяевга ёпишиб келажакдаги катта жанжалларга асос қўйган. 1984 йил улуғ инсон генерал Ислом Саттаров ишдан кетгач мен ҳам, Ички ишлар тизимидан кетиб, МинСельстрой, яъни Яхяевни куёви Олим Урунов бошчилик қилаётган юридик бошқармасига ишга ўтдим.

1985 йилнинг бошида Яхяевнинг катта ўғли Илхомни Тошкент шаҳар Ленин тумани прокурори Гудков қамоққа олиб, отасига ва поччаси О.Ўруновга қарши кўрсатмалар ёздириб олиб, йил охирларида Гдлян Яхяев ва куёви Олимни қамоққа олди.

Биринчидан бу ишга Усмонхўжаев бош бўлиб турган бўлса, иккинчидан Яхяев Гдлянга Ўзбекистон раҳбариятидагиларни сотадиган сотқин олти... сифатида керак бўлмай қолган. Тахминан 1985 -1986 йилининг қишида Гдлян одамлари мени ҳозирги СНБ биносидаги штабига чақириб, Яхяев ва Қаҳрамоновларга қарши ёзиб қўйилган тухматона кўрсатмани кўчириб, имзо чекишимга шантажлар билан мажбурламоқчи бўлганлар. Ишдан ҳайдаттирамиз, қаматамиз деганда ҳам мендан рад жавоби олган.

Вазирликка келсам биринчи ўринбосар Киреев А.Н чақириб Марказқўмдан Замзавотдел Юсупов М.Х телефон қилиб Союз прокуратураси ходимларига қўполлик қилганим учун чора кўриш шартлигини кўрсатма берганини айтди. Вазиятни тушунтирдим. Вақт ўтиб Марказқўмга Юсупов ва Парткомиссиясидаги Черненкова В.П. чақириб шантажлар қилиб, охир оқибат сиз союз прокуратура ходимлари айтганларини қилинг, республика прокуратураси сизни Чилонзор туманига прокурор қилиб тайинлаш масаласини ҳал қилади-дейишди. Рад жавоби бердим. Минсельстрой тугатилиб, Узагростройга айлантирилиб раис вазифасини бажарувчи бўлиб турган Ҳамидов Б.С. мани чақириб, марказқўм безовта қилаётгани сабаб пастки трестга ўтиб туришга мени кўндирди. Ўша жойда ҳам, мени тинч қўйишмагандан сўнг, мен ҳам қилган ишларига жавоб тариқасида, ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида контратакалар бошлаб, анчасини оёғини осмондан қилишни бошлаганман.

1986 йил октябр ойларида Марказқўм Замзавотдели Юсупов трестга келиб, мажлис қилиб, тезда ҳайдалсин, 2 кун ишга чиқмаган деб ҳужжат қалбакилаштириб ҳайдаттирди.

Нега Марказқўм аралашди деб Усмонхўжаев қабулига кирмоқчи бўлдим. Қабулхона бошлиғи Ибрагимов Сизни ҳайдаш учун Юсуповни Усмонхўжаевни ўзи юборган. Тақдирга тан беринг деган. Мен Ирригация институтига Салимов О.У. олдига бориб аҳволни тушунтирдим. Оқил ака Усмонхўжаев билан гаплашиб кўраман деди. 2 кун ўтиб борсам, Усмонхўжаев Салимовни ёмон жеркиб берганини айтиб тегишли маслаҳатлар берди.

Хуллас Усмонхўжаев устидан материал йиғиб 1987 йил июн КПСС МҚ пленумига ва 10-15 Союз органига олиб бориб бердим. Бир ой ўтиб СССР бош прокурори Рекунков ва махсус ишлар бўйича ёрдамчиси Светличний Тошкентга келди. Мени чақириб суҳбатлашди.

Республика прокуратураси тухматчи деб, мени устимдан иш қўзғатди. Мен ҳам тинч турмадим. Йил охирига бориб УзКПМҚ пленуми Усмонхўжаевни бўшатди. 1988 йил январда УзКПМҚ пленуми Нишоновни котиб қилиб сайлади. Нишоновга воқеани тушунтириб, фақатгина ҳақиқатни юзага чиқариб, адолатни тиклашни сўрадим холос. Анча тортишмалар ўтиб Юсуповни МҚ дан ҳайдади. Аммо, МҚ хатосини тузатгиси келмади. Яхяев Москвадан қутулиб келди. Мени қучоқлаб рахматлар айтди. Нишоновни нозик жойларини кўрсатди. П.Хабибуллаев, Т.Алимов ва бошқалар берган материаллардан ўз номимдан хат ёзиб Москвага олиб бориб бера бошладим.

Усмонхўжаев даврида 1987 йил мени устимдан қўзғатилиб, ёпилган ишни Нишонов янгидан қўзғаттириб, гўёки Нишоновни ҳақорат қилганим ишини қўшди. Жанг аппагейга чиқди. СССР прокуратураси мени материалларим бўйича Усмонхўжаевни қамоққа олгани ҳақидаги № 18/5811-83 сонли, 01.11.1988 йилдаги жавоб хати тухматчи Нишоновни мени тухматчи деган тухматидан асради.

1989 йил бошида Нишонов ёзувчи Мухамад Солихга Жалол Жабборовга айт менга кучи етмайди мен бой ва кучли одамман, Громыко ва Горбачев бор экан, Ўзбекистонни хўжайини мен бўламан агар, ҳохласам уни янчиб ташлайман деган. Бу гапни тагига етсам, сотқини аниқ Яхяев бўлиб чиқди. Сабаби у билан ҳамма ҳаракатим ва одамларим тўғрисида маслаҳатлашардим. Хотини Мухайё хола олдида қуръонни олиб мен Нишоновга айтмаганман деб қасам ичди. Хуллас бу ифлосни ишга солиб, ЦК КПСС адм.отделидаги ўртоғига хат ёздириб олдим ва 1989 йил ЦК КПСС июн пленумига, Союз депутатлари биринчи съездига ҳамда 15-20 союз органларига ўта кучли очиқ хатларни олиб бориб бердим. Яхяевни ўртоғи билан юзма-юз гаплашиб, у В. Чебриков орқали хатларни ишга солишни ваъда берди. Мен уни шартларига кўниб қайтдим. Ғўдайган Нишонов Москвада қолишдан бошқа илож топмади. Яхяев билан ўшанда алоқам узилган.

Тайёр қилинган бўш жойни Сиз бир хужумда эгаллаб олдингиз. У табиий ва эътироз йўқ. Бу хайрли ишга бел боғлаганлардан фақатгина Хабибуллаев номардилигини намоён қилиб, мен УЗ КП МҚ котиб бўлишим керак эди деб аҳмоқона дийдиёсини бошлаб мени Москва олдида шарманда қилмоқчи бўлди ва номардликни оқибати қандай кечиши мумкинлигини мафия унга ва гумаштаси Мухаммад Солихни оғайниси Отаназар Ориповга тушунтиргач уларни ақли кирди. Аммо муносабатимиз ўшанда узилган. Ушбу эпизодни дўстингиз Ўткир Зокиров 1990 йили ўз ғараз мақсадлари йўлида оқилона фойдаланганини у билан юзма-юз қилсангиз исботлайман.

Мухаммад Солих билан таниш экансан деган савол Сизда туғилиши факт.

Усмонхўжаев, Нишоновлардай ярамаслар билан курашда Э.Юсупов, П.Хабибуллаев, Т.Алимов ва бошқа номлари айтилмайдиганлар қаторида Мухаммад Солих ҳам ўз ёрдамини менга таклиф қилган эди. Мен унга фақатгина депутат бўлишига ва Президентликка номзод сифатида рўйҳатга олиш учун овоз тўплашга ёрдамлашганман.

1991 йилги Президент сайловидан сўнг шахсан менга ҳам сайловдаги гўёки қалбакилаштириш тўғрисида гапирган, аммо бир неча кун ўтиб, телевидение орқали Мухаммад Солихни Сизни ютуғингизни қутлаб юборган телеграммасини эшитиб кабинетига бориб, Каримов ҳақ, сан эса иккиюзламачи лўттивоз ҳаттоки номзод бўлишга арзимайдиган нусха экансан деб, чиқиб кетганимдан кейин қайтиб у билан гаплашмаганман.

Нишонов Салимовни қаматиб, навбат Т.Алимовга яқинлашганда, Алимов ўртадаги гумаштаси орқали кунора менга ялинарди. Нишонов кетиб Сиз келгандан кейин Сизга қўл узатиб, жонланиб қолганини сезгандим. Маслаҳатчи қилиб олганингиздан сўнг унга телефон қилиб, Каримовга мени хизматларим тўғрисда гапиринг дедим, у ваъда берди, аммо бу номард билан қайтиб гаплаша олмаганим сабабларини Сизга 5-6 йил илгари маълум қилгандим.

1989 йил охирида аҳволни баён қилиб, фақатгина ҳақиқатни юзага чиқариб, адолатни тиклашни сўраб, Сизга мурожаат қилдим. Ўткир Зокиров шуғулланди. Мижғовланиб латтачайнарлигини намоён қилди. Унга агар Каримовга дўст бўлсангиз мени масаламни узил-кесил ҳал қилинг, йўқса мен тинч юрмайман-деганман. У эса Сизни обрўингизни сариқ чақалик эканини исботлаб мендан аразлаган Хабибуллаев билан тил топишиб, кетганидан хабарингиз бор. Нозик сабабларини билган бўлсангиз керак!?

1992 йил яна Сизга мурожаат қилдим. Бу сафар Алишер Мардиев шуғулланди. Буниси очиқчасига дардини айтиб, ўз лўттивозликларини намоён қилганини Сизга маълум қилганман. Кейинчалик кимлиги ўзи исботланган!

1995 йил ҳам Сизга мурожаат қилдим. Аммо талабномалар билан. Маслаҳатчингиз А.Азизхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори Э.Жўраев шуғулланди. Булар ўзининг инсонийлиги сабаб мени тушунишди ва вазиятни тушунтиришди. Муаммоим ҳал бўлолмаган бўлса ҳам мен тинчландим.

2006 йил яна Сизга мурожаат қилдим. Аввалги юзтадан ортиқ хатлар каби натижа нолга тенг бўлди. Наҳотки, ҳақиқатни беғараз юзага чиқариш шунчалик қийин ва оғир бўлса....

Шундан сўнг 2007 йил Сиз бошқараётган Республика бюрократиясини 17 йиллик ҳохишини амалга ошириб сайловолди сиёсий талаблар билан очиқ хатлар юборишга мажбур бўлдим.
Бу билан Б. Матлюбов шуғулланиб Сизни кўрсатманингизни оёқости қилиб, инсон ҳуқуқларини поймол қилган ҳолда Сизга лаганбардорлик қилиб, Сизга нисбатан мени норозилигимни оширадиган суистеъмолчиликларга йўл қўйганидан хабардорсиз.

Сизга маълум қилганимдек, Матлюбов қудаси Шавкат ва ука жиянлари содир этган фактлардан, мени ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилган ҳолда қонуний талабларим оғирмидики, мени бадном қилишга ҳаракат қилди. Яхшиям Сиз борсиз ва Сиздан ҳайиққани учун менга нисбатан қаттиқроқ жиноятни содир этмади деб ўйлайман. Сиз подшо ва Матлюбов тўғрисида ўз шахсий фикрингиз бор. Шу сабаб уни Сиздан бошқа ҳеч ким ўзгартира олмаслиги фактлигини мен билмасам ким билсин....

Аммо мени масаламга ойдинлик киритиш учун ёшингиз улуғланиб фахм –фаросатингиз етилган деб ўйлайман.

САБАБИ..

А) Мен Сизга ҳеч қачон душман бўлмаганман ва душманлик мутлақо қилмаганли-
гим аниқ факт.
Б) Душманларингизни ишига мутлақо арлашмаганлигим мутлақо факт.
В) Оппазиция партияларга мутлақо яқинлашмаганман.
Г) 1987 йил яхши инсон мени Америкага ўтказиб юбораман деганида юртимни
ташлаб кетмайман, пешонамдан кўраман деганман.
Д) Ватанимга мутлақо ҳиёнат қилмаганман.
Сизга мурожаатларимни сабабини яна бир карра тушунтирмоқчиман:
1. Маълумки мени ишхонамга УзКПМҚ замзавотдели қатнашиб, раҳбарини ҳукми-
ни ижро этган. Буни аниқлаш қийин эмас, фақат ҳохиш бўлса бас.
2. МҚ ҳукмини бошқалар бузишга ҳаққи йўқлигини эндиликда тушунгандирсиз.
3. МҚни вориси Президент аппарати бўлса раҳбарлик вориси эса Сиздирсиз.
4. Мани лавозимим Узагрострой коллегия ваколатига кириши сабаб Вазир буйруқ
бериши шарт эди.
5. Ҳамидов Б.С. жанжалдан қочиб буйруқни ўринбосари О.Х.Вейгумга имзолатган.
6. Юқорига бўйсунувчи мансаблар масаласини суд эмас балки, юқори орган демак мени масаламга
Вазирлар Маҳкамаси ваколатидир. Бу маҳкама албатта қонунбузарликни содир этган орган вориси яъни Президент аппарати, яъни унинг раҳбарияти кўрсатмасини кутиши аниқлигини тушунсангиз керак!?

Шахсан Сиз манга ёмонлик қилмагансиз, аммо фуқароингиз сифатида инсон ҳуқуқларини тиклаб, адолатни раво кўрмагансиз, ваҳоланки бу Конституцион бурчингиз эмасми?

Сизни шу даражага етиб келишингизга 1989 йил озодлигим, ҳаётимни хавф остига қолдириб, йўл очиб берганим учун, ҳақиқий инсонни миннатдорчилиги маъносида наҳотки, ҳатто адолатни тиклаш қўлингиздан келмайди? Бу фактни бахолаш ва қадрлашни кеч бўлсада мардларча ёндоша олиш қобилиятингизга хавола.

Агар қилган ишларимга ишонмаётган бўлсангиз, неча маротаба Сизга айтганимдек, мени қабул қилишга журъат қилинг ва мен тирик гувоҳлар билан исботлаб бераман. Ҳеч бўлмаса фактлар билан асослаб берганим бўйича мантиқий хулосалар чиқара олиш даражасидасиз деб ўйлайман. Фақат хохишга журъат топа олсангиз бас!

Ҳурматли Ислом ака!

Инсоният қисмати шу экан, бугун келиб, кун ўтиб кетар экан. Бу борада истисно мутлақо йўқ. Аммо яхшилик қолишини тушуниб етгансиз деб ўйлайман!!!

Яратган ато қилган инсонийлик матонат ва жасоратни амалда исботлаб, Сизга ваъда бермасдан қилган яхшилигим учун қарз ва фарзни бўйнигиздан узинг! Мардлик хотамлик ва булардан келиб чиқадиган ижобий ҳислатлар соҳиби эканлигингизни амалда намоён қилишингизни сўрайман.

Поездлар кетиб, сувлар оқиб кетгани сабаб компенсация ва пенсия масаламни ҳал қилиб бериш учун Ўткир Зокиров ва Алишер Мардиевларга ўхшаш латтачайнар лўттивозлар эмас, балки Сизни ва топшириқларингизни тилда эмас, амалда ҳурмат қилиб, ижросини охирига етказадиган инсонга топширишни ва жараённи ўз назоратингизга олишингизни сўрайман. Эзгулик кўзида ёш, тоза виждон мағлуб, қабихлик ғолиблигини инкор қила оладиган даражада етилгандирсиз деб ўйлайман?

Эсингизда бўлса, вақтида душманларингиз, Сизни бадном қилиш учун хар хил фисқу – фасот гаплар тарқатган эди.

Хатто Сиздан норози бўлиб юрган бўлсамда бу гапларни гапирган одамларга душманларингизни иғво ва бўхтони эканлигини тушунтирганман.

Зокиров, Мардиев, Матлюбовлар ўз ғараз мақсадлари йўлида ман тўғримда йиғган қалбаки хужжат ва салбий фикрларга ишониш ёки инкор қилиш виждонингизга хавола, бундайлар ўзини оқлашга уриниши аниқлигига фаросатингиз етади.

Юқоридагилар билан танишиб чиқдингиз объектив хулоса чиқариш Сизнинг инсоний ва мардона тафаккурингизга хавола. Бундай ижобий хислатлар мавжудлигини амалда исботлайсиз деган умиддаман.

Жалол Жабборов,
Тошкент вилояти Зангиота тумани Келес шаҳри Келесдахаси 30 уй 18 хонадонда яшовчи фуқаро, 1950 йил Самарқанд шаҳрида туғилган маълумоти Олий, жиноий жавобарликка тортилмаган

“Ҳаракат” таҳририятидан: Бу мактуб эртани ўйламасдан иш қиладиган жуда кўпларга дарс бўлади, деган фикрдан келиб чиқиб, уни эълон қилмоқдамиз.