25 April 2011
01:30 - Бугун насронийлар Пасха байрамини нишонлашмоқда
Ислом тарафидан ҳам тан олинган Исо пайғамбарнинг қайтадан тирилиш куни – Пасха байрами - бугун насронийлар тарафидан нишонланмоқда. Маълумки, 33 ёшли Исо пайғамбар чормих қилиниб, ўлдирилгандан кейин, айнан шу бугун қайтадан тирилгандир. Бу байрамнинг куни ҳозирги календарь билан белгиланмайди, насроний мутахассислар тарафидан ҳар йили қайтадан ҳисобланади. Бу йил байрам 24 апрелга тўғри келган.

Пасха насронийларнинг энг катта байрами. Бу байрам билан насроний ўқувчиларимиз ва ҳамма насронийларни табриклаймиз.