01 November 2006
04:00 -
23:00 - МИЛЛАТИМИЗ БУЮКЛАРИДАН БОЙМИРЗА ҲАЙИТДАН АЙРИЛДИК 10:00 - “Эзгулик”: таджикская шпиономания (Пресс-релиз № 54, 31.10.2006г.) - О проблемах экологии в сурхандарьинской области (Сообщение Общества “Эзгулик”) 9:00 - Николай Борюджа Ўзбек

23:00 - МИЛЛАТИМИЗ БУЮКЛАРИДАН БОЙМИРЗА ҲАЙИТДАН АЙРИЛДИК
Турк дунёсининг буюк сиймоларидан бири, ўзбек халқининг улуғ фарзанди, Ўзбекистон мустақиллиги учун умри бўйи курашган инсон Боймирза Ҳайит кеча, 31 октябрда Германиянинг Кельн шаҳрида 89 ёшида вафот этди.
Боймирза ака узоқ хасталик, сўнгги йиллардаги амалиётлардан кейин ҳам ҳаёт учун курашди, аммо охир-оқибат абадийликка дохил бўлди. Келаси йил 17 декабрда бу улуғ зотнинг 90 йиллигини унинг ўзи билан биргаликда нишонлашни Оллоҳ бизга раво кўрмасдан, Баймирза акани мангуликка олиб кетди.
Ўз ватанининг мутақиллиги, Туркистоннинг бутунлиги учун аввал қурол, сўнгра қалам билан курашган Боймирза ака, минг афсуски, коммунистик тузум пайтида бўлгани каби, миллий демократларнинг қўли баланд бўлган қисқа вақтни ҳисобламаса, мустақиллик йиллари ҳам Ўзбекистоннинг манқуртлашган ҳукумрон доиралари тарафидан тан олинмади, мавжуд ҳокимият уни ўлимига қадар сурганда яшашга мажбур қилди.
Аммо ўзбек халқи, турк қавми ўзининг Вали Қаюмхон, Эргуш Булоқбоши ва бошқа ўнлаб-юзлаб буюк фарзандлари каби Боймирза Ҳайитни ҳам ҳеч қачон унутмайди. Халқимиз ҳурриятга эришган кунларда бу буюкларнинг хоклари юртга олиб келинади, миллат уларни боши устига қўяди.
Бугун қулликдаги халқимиз ўз миллий қаҳрамонларини эъзозлашга ҳам имкони йўқ. Бирликчи-шоир Ёдгор Обид айтганидек, бугун халқнинг армонини Боймирза ака каби инсонлар кўксида таширдилар:
Ҳасратли кўксида ҳасратли Ватан –
Туркистон – имони, умрига шоҳид.
Ўзида, сўзида, кўзларида шаън –
Эл эркин элтади Боймирза Ҳайит.
Эътиқод – нигоҳда. Кулиб турибди.
Ҳаёл – бор. Ишонч – бор. Руҳ аро собит –
Мажруҳ Туркистонни олиб юрибди
Армонли кўксида Боймирза Ҳайит.
Боймирза Ҳайит ўлгани йўқ. Чунки унинг кўксида ҳали армон бор.
10:00 - “Эзгулик”: таджикская шпиономания (Пресс-релиз № 54, 31.10.2006г.)
Ввиду ухудшения отношений между руководством Узбекистана и Таджикистана, их страсть к шпиономании заметно возросла. Каждая из сторон все чаще ловит «шпионов, засланных недружественным соседом». Факты.
1. Аллаёров Хусейн Абдуллаевич, гражданин Таджикистана. В марте 2006г навестил своих родственников, проживающих в Шартузском районе Таджикистана. Службы безопасности «разглядели в нем опасного шпиона». С 7 по 28 мая он находился под арестом, подвергался различным пыткам и был выдворен в Узбекистан, где он проживает, с условием, что об этом он никому не скажет.
2. Вахидов Чори маджидович, 1962г.рожд., гражданин Узбекистана. Служба безопасности Таджикистана арестовала его в то время, когда он находился в гостях у родственников. Его обвинили в том, что он будто бы собирал разведывательные сведения о дислокации воинской части и ее передвижениях. 26.02.2006г его приговорили к 18 годам тюремного заключения по статье 308 УК Таджикистана.
3. Халилов Абдисаттар Абдихамидович, 1952г.рожд. Учитель школы. Служба безопасности Таджикистана арестовала его, когда он находился в гостях у родственников. После изнурительных допросов с пристрастиями, его осудили на 18 лет тюремного заключения. По амнистии в 2005 г срок лишения свободы сократили до 7 лет.
4. Каракулов Баходир. Из Сариосийского района Сурхандарьинской области. Когда он прогуливался по парку со своей пятилетней дочерью, таджикские власти арестовали его по обвинению в ее изнасиловании. После семимесячных допросов и пыток его посадили в тюрьму на 12 лет.
Конфликты руководителей двух соседних государств причиняют много страданий их гражданам, мешают нормально работать и жить, особенно в приграничных районах. Мы призываем их к благоразумию, и решать спорные, конфликтные вопросы за столом переговоров.
О проблемах экологии в сурхандарьинской области (Сообщение Общества “Эзгулик”)
В соответствие с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 12.01.2004г «О защите водного бассейна реки Сурхандарья и прибрежной полосы», администрация области поручила управлению лесного хозяйства активизировать усилия по рациональному использованию водных и земельных ресурсов, оздоровления экологической обстановки в долине реки. Однако ввиду попустительства департамента земельных ресурсов районов и области юридические и физические продолжают выращивать на береговой полосе сельскохозяйственные культуры, особенно рис, с применением техники, минеральных удобрений и ядохимикатов. Зараженная ими сточная и подпочвенная вода попадает в Южносурханское водохранилище, и оттуда – для нужд местных жителей.
На наш взгляд, меры хокимията Сурхандарьинской области по оздоровлению экологической обстановки, представляются малоэффективными и носят кампанейский характер.
9:00 - Николай Борюджа Ўзбекистон ҳарбийлари билан учрашди
Кеча, 31 октябрда Ўзбекистондаги амалий ташрифи якунланган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (русча қисқартмаси - ОДКБ) Бош котиби Николай Борюджа Ўзбекистон ҳарбийлари билан учрашди. Дастлаб меҳмонни қабул қилган Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Мурат Атаев билан кечган музокараларда минтақадаги вазият, ташкилот ва мамлакатимиз ўртасидаги муносабатлар хусусида сўз борган. Сўнгра меҳмонни Мудофаа вазири Руслан Мирзаев қабул қилган. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан кечган суҳбат чоғида эса ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари, хавфсизлик кенгаши котиблари иштирокида яқинда бўладиган учрашувга тайёргарлик масаласи кўрилган.
Ўзбекистон БМТни кучишлатар тизим билан ҳамкорлик қилмасликда айблади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Учинчи қўмитасида сўзга чиққан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов ташкилотнинг Ўзбекистон режими билан ҳамкорлиги, хусусан, унинг кучишлатар тизими билан ишни йўлга қўймаганидан қоникмаётганини таъкидлади. Саидовнинг иддаосича, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ҳукуматнинг кенгаши – “Ҳаракат”) ташкил этилганига қарамай, БМТ турли масалаларда иккиюзламачилик қилаётир. Яъни, аллақаердаги (мухолифатдаги!) инсон ҳукуклари фаолларининг ҳисоботларини эшитмоқда. Бундан "бетайин"ларнинг сони 42 тага етган.
Акмал Саидовнинг зўр бериб эътироф этишича, БМТ инсон ҳуқуқлари борасида қози ёки ҳакам эмас, балки унга аъзо давлатларда бу муаммонинг ечилишига кўмакчи бўлиши керак. Қолаверса, Саидов БМТ инсон ҳуқуқлари соҳасида энди-энди ислоҳотлар бошлаётганини, унинг бу борада тажрибасиз эканини таассуф билан таъкидлаган.
"Ёғли" ташкилотлар сотувга қўйилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси мамлакатдаги энг йирик ва бой корхоналардан бири "Фарғонаазот"нинг 47 фоиз акциялари тендер савдоларига қўйилганини эълон қилди. Ўтган асрнинг 50-йилларида кад ростлаган мазкур корхона мамлакатдаги ўғит ишлаб чиқарувчи монополистик корхоналардан ҳисобланади. Завод ўтган йили акциядорлик жамиятига айлантирилганди.
Тендерга аризаларнинг 27 декабргача қабул килиниши айтиляпти. Завод акцияларининг дастлабки нархи 30, 599 миллион АҚШ доллари қийматида баҳоланган. Мухбиримизнинг таъкидлашича, мазкур типдаги даромадбоп корхоналар акциялари амалиётга кўра мамлакатдаги мафиоз характерга эга шахслар, қолаверса, ҳукуматга якин кишилар чангалида қолади. Бу борадаги хорижлик инвесторлар, ишбилармонларнинг ҳаракати зое кетиши мумкин.
Ёдгор Турлибеков иши юзасидан аппелация тартибида шикоят ёзилди
Таникли ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибековнинг жиноят иши юзасидан унинг ишончли вакили, “Эрк” партиясининг раиси Самад Мурод жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судига аппелация тартибидан шикоят қилганини маълум қилди. Шикоят-ариза судья томонидан қабул қилиниб, унинг ноябрь ойи давомида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Бироқ Самад Мурод ва бошка ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, аппелация судининг ташкил этилиши борасида мужмаллик бор. Судья Алишер Жалилов ҳатто Ёдгор аканинг вакилларига у билан кўришишга имкон бермаётир.
Ёдгор ака оғир кунларни бошидан кечираётган айни дамда Қарши шаҳар ҳокимлиги унинг ҳовлиси ёнидан пиёдалар йўлаги ўтказиш баҳонасида ҳовлисининг 40 метрга якин ён деворини буздирди, дейди мухбиримиз. Олдинига бу жаноблар бузилган ҳовли, келтирилган зарарни коплашни ваъда қилгандилар. Энди эса мазкур ҳудуднинг Ёдгор ака томонидан ноқонуний қўшиб олингани, аслида бу ҳудуд йўл қурилиши учун мўлжалланганини таъкидлаб, товон тўлашдан бош тортишмоқда экан. Мазкур муаммо юзасидан қашқадарёлик бир гуруҳ мухолифатчилар, Cиёсий ҳуқуқларни химоя қилувчи "Бурч" жамиятининг фаоллари ишга киришган. Улар тегишли ҳужжат ва маълумотларни йиғиб, судга мурожаат қилишмоқчи.